Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
ИССИҚХОНАДАН ИККИ ЮЗ МИЛЛИОН СЎМ СОФ ДАРОМАД

Шаҳрихон нафақат тадбиркору уста ҳунармандлар, балки омилкор томорқачилар юрти сифатида ҳам довруғ таратган. Туманда ҳар қарич ердан оқилона фойдаланиб, ҳалол меҳнат билан катта даромад топаётган миришкорлар талайгина. Туманнинг Дўрман маҳалласида яшовчи Обиджоновлар оиласи ўз томорқаларида 18 сотих майдондаги 3 та иссиқхонада 50 турдан ортиқ кўп йиллик манзарали гул етиштириб, бир йилда 200 миллион сўмдан ортиқ даромад кўрмоқдалар. Бу хонадонда парваришланаётган анвойи гуллар қўшни мамлакатларда ҳам жуда харидоргир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа этиб белгиланди.
Пойтахтимизда жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по развитию общественного транспорта в городе Ташкенте.
Главной задачей Министерства транспорта и хокимията Ташкента определено повышение уровня пользования общественным транспортом в 2 раза.
Поручено пересмотреть концепцию развития общественного транспорта столицы и провести ее широкое общественное обсуждение.

#Mirziyoyev #taqdimot #jamoattransporti #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АСАКАДА ЁШЛАРНИ ИШ БИЛАН БАНД ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ ЯРАТИЛДИ...

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар сиёсатига оид таклиф ва ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, соғлиғини асраш масалалирида бир қатор натижаларга эришиш имконини бериши барчамизга маълум.

Бу борада Асака туманида ўзига ҳос ишлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ҳусусан ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касб-ҳунар ва муҳим иш жойига эга бўлишлари учун тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok