"Schaeffler Grоuр" компаниясининг марказий ва шарқий Европа минтақаси бошқарув директори Маркус Айзенхут бошчилигидаги
делегация аъзолари Андижон вилоятига ташрифи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси котиби ҳамда компания аъзоларига Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси 1-ўринбосари М.Маликов бошчилик қилди. Ташриф давомида Жалақудуқ туманидаги «СПЗ Беренгиз» МЧЖ ҳамда «Уз Авто Моторс» АЖ корхоналари билан иқтисодий ҳамкорлик ва ўз аро савдо муносабатларида келишувларга эришилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧЛАРИ
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида вилоят делегацияси 28 ноябрь – 1 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлиб қайтди.
Хизмат сафари давомида, вилоят ҳокими БААнинг “E-20 Investment Ltd.» компанияси раҳбари Султан Ал Жабери билан учрашди. Учрашув давомида ҳамкорликда умумий қиймати 100 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига Пахтаобод туманидаги ҳосилдорлиги паст бўлган 470 гектар тошлоқ ер майдонида гилос ва резавор мевалар етиштириш бўйича якуний келишувга эришилди.
Бундан ташқари “Tamleek holding” компанияси асосчиси Brayn Etemad билан учрашув ўтказилиб, вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда «Янги Андижон» шаҳрини қурилиш лойиҳаси билан таништирди. Brayn Etemad томонидан «Янги Андижон» шаҳрини қурилиш лойиҳасига катта қизиқиш билдирилиб, икки ҳафта муддатда аниқ таклифлари билан Андижон вилоятига ташриф буюришига келишилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Бирлашган Араб Амирликларида ўқиётган ва ишлаётган Андижон ёшлари билан учрашди. Учрашув давомида Андижон вилоятини ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшларнинг келажакдаги фаолиятлари улкан муваффақиятлар тилаб, ўзининг зарур тавсияларини берди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати

3 ДЕКАБРЬ «ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ»
Булоқбоши туманидаги «Тожимат ота» тантаналар саройида 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
200 нафар тадбир қатнашчилари учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Буваматов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар ва байрам қатнашчиларини табрикладилар. Ҳар бир қатнашчиларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек туман ҳокимлиги ва Ногиронлар жамияти томонидан тадбирда иштирок эта олмаган ногиронлардан ҳам хабар олинди.

КEКСАЛАР САМАРҚАНД ВИЛОЯТИГА САЁҲАТ ҚИЛДИЛАР
«Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида 26-28 ноябрь кунлари Андижон вилоятида истиқомат қилаётган 35 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ва уларнинг кузатувчилари Республика «Нуроний» жамғармаси маблағлари, 45 нафар фаоллар эса ўз маблағлари ҳисобидан, жами 80 нафар отахон ва онахонлар кўҳна Самарқандга саёҳат қилдилар.
Улар саёҳатни Маҳдуми Аъзам мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, жараёнда Имом ал-Бухорий, музейи, «Шоҳи зинда» ёдгорлиги, Ҳожи Ахрор Валий ҳазратлари қабрларини ҳамда «Гўри амир» мақбараларини зиёрат қилдилар. «Регистон» майдони ва бошқа диққатга сазовор жойларда бўлдилар.
Саёҳатчилар учун «Самарқанд ош» маркази ҳамда Бибихоним ресторанида тушлик, «Зафар», «Афросиёб» ресторанларида байрамона кечки овқат ва концерт дастурлари намойиш этилди.
Юртдошларимизнинг саёҳатдан катта таассурот ва завқ олганликларини уларнинг бахтиёр қиёфаларидан ҳам англаш қийин эмас.