Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.8K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117-моддалари, Сайлов кодексининг 14, 16, 96-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. 2021 йил 24 октябрда ўтказиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

2. Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ 2021 йил 24 октябрь куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш тизими
#29oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
ВИЛОЯТ ПEРИНАТАЛ МАРКАЗИДА ҚЎШИМЧА БИНО БУНЁД ЭТИЛЯПТИ...

“Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да вилоятимиздаги тиббиёт масканларида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Андижон шаҳридаги вилоят перинатал марказида “Зиё-2002” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 6 миллиард 148 миллион 100 минг сўмни ташкил қилган қурилиш ишлари бажарилмоқда.Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов марказдаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиб, масъулларга тавсия ва таклифлар берди. Айни дамда ушбу масканда 2 смена 40 нафар маҳаллий мутахассислар маҳорат билан меҳнат қилмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

Хўжаобод туманида Рақамли технологиялар ўқув марказининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Зохиджон Аҳмадалиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зиёдулла Саматов иштирок этиб, ўқув марказида ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш асосий мақсад эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Туманнинг почта боғламаси биносидан жой олган IT марказ хоналари ахборот технологияси муҳитига мос равишда қайта таъмирланиб, замонавий компьютер техникалари ва мебеллар билан таъминланган. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар машғулотлар ўтиладиган ўқув хоналарида яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
САЛОМАТЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТ МEЗОНИДИР...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишди. Вилоят раҳбари дастлаб мазкур масканга олиб борувчи кўчаларнинг пиёдалар йўлакчаларидаги ноқонуний ва санитария талабларига жавоб бермайдиган кўчма савдо дўконлари савдосига чек қўйиш, автотранспортлар қатновига тўсиқ бўлаётган реклама баннерларини олиб ташлаш, бир сўз билан айтганда мазкур ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, илмий марказ филиали ҳовлисидаги хиёбонни ободонлаштириш, янги фавворалар қуриш ҳамда шифохонага кириш ва чиқиш йўлакларини кенгайтириш ва мослаштириш зарур эканлигини таъкидлади. Айни дамда филиалда лойиҳа қиймати 8 миллиард 657 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИСТИҚБОЛИ ПОРЛОҚ ЁШЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ...

Андижон шаҳридаги "Эко-парк"да вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан "Истиқболли кадрлар" лойиҳаси иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ёшлар юрт равнақи ва келажаги эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, 10 кун давомида мактабларда бошқарувчилик қилган ёш директорларга ишонч билидириб, уларнинг истиқболи янада порлоқ бўлишини тилади. Вилоят ҳокими лойиҳа иштирокчиларига сертификат ва эсдалик совғаларини топширди. Жараёнда ёшлар учун интерфаол ўйинлар, диско-шоу ҳамда акциялар ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok