Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.9K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълимда маънавий маърифий ишлар самарадорлиги

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг машҳур «Оғалар» жамоаси Жалақудуқ тумани ёшлари учун маданий ҳордиқ онларини улашишди. Ўқувчилар, маҳалла ёшлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жалақудуқ тумани бўлими фаоллари жам бўлган даврада қизиқарли чиқишлар намойиши бўлди.
Талабалик йиллари, ёшлар ҳаётидаги қизиқарли воқеалар саҳнадаги чиқишларга кўчди.
«Оғалар» жамоаси ўз йўналишини маҳалларда ва таълим муассасаларидаги ёшлар билан мана шундай маданий ҳордиқ ва кулгу улашувчи намойишлари билан давом эттиришади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2021 йил якунига қадар Андижондаги олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш даражаси 52 фоиздан 73 фоизга етказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 5 кун қолди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНЛИК ЖУРНАЛИСТ ҲАМДА БЛОГEРЛАР САЁҲАТДА…

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан «Минор тур» туристик фирмаси ҳамкорлигида Андижонда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари ва блогерлардан иборат ихтиёрий гуруҳ 17 октябрь куни Тошкент-Самарқанд-Бухоро шаҳарлари бўйлаб саёҳатга жўнаб кетдилар. Дастлаб саёҳатчилар Тошкент шаҳридаги «Toshkent City» да олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.
Сўнг гуруҳ аъзолари Самарқандга етиб келди. Жараёнда Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, «Шоҳизинда» меъморий мажмуаси, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним масжиди, Гўри Амир ва биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг мақбаралари, шунингдек, Регистон майдони ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор масканлари зиёрат қилинди.
Навбатдаги манзил юртимизнинг тарихий шаҳарларидан яна бири Бухоро. Саёҳат давомида иштирокчилар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok