Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
#матбуот_анжумани

Бугун Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ва мактабгача таълим ташкилотларида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида Матбуот анжумани ва Пресс тур ўтказилди.

Унда 2021 йил 1-чорагида Андижон вилояти Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим сифати, соғлом овқатлантириш, уларга яратилган шарт шароитлар билан янада яқиндан таништириш ва бошқа амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Матбуот анжумани ва Пресс турда вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари бевосита иштирок этдилар.

Фото: Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, бугун, апрель ойининг охирги шанба куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманида сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.
Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Қабул давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АСАКАНИНГ АХТАЧИСИДАГИ ИССИҚХОНАЛАРДА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР БОЗОРЛАРДА

Барчага маълумки Асака тумани «Ахтачи» маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг иссиқхоналари ва етиштириладиган маҳсулотлари билан машхур.
Бугунги кунда ушбу маҳаллада етиштирилган маҳсулотлар бозорларимизни тўлдиришда давом этмоқда.
Айни кунларда маҳаллада яшовчи фуқароларимиз томонидан иссиқхоналарда бодринг, помидор, саримсоқпиёз ва булғор қалампирлари етиштирилмоқда.

- «Биз етиштирган маҳсулотларимизни юртимиз бозорларига етказиб беришдан мамнунмиз. Бугун ҳам эрта тонгдан янги узилган бодрингларни бозорга олиб чиқдик. Биз шу иссиқхоналар орқали узоқ йиллардан буён даромад топамиз, даромадимизга тўйлар қилдик, шу орқали рўзғоримизни тебратяпмиз» дейди 69 ёшли Мамуржон ота.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон фарзанди - Ғалаба муборак

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда андижонлик – Руслан Нуриддинов олтин медални қўлга киритди.
Якунда Руслан Нуриддинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш билан бирга янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлган.
Андижон вилояти ҳокимлиги спортчининг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Уйсиз оналар дарди...» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ - ХАЛҚИМИЗ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Муҳаммад Юсуф таваллудига атаб флешмоб суратга олинди

26 апрель — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Сана муносабати билан Андижонда эл суйган шоирга бағишланган флешмоб суратга олинди.

Флешмоб ғояси Kun.uz сайти мухбири Элмурод Эрматовга тегишли бўлиб, режиссёр Ғайрат Аҳмедов томонидан суратга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram