Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.3K subscribers
42.8K photos
4.96K videos
9 files
11K links
Download Telegram
#саломатлик_ойлиги

Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси "Саломатлик ойлиги" доирасида 2021 йил 8 апрель куни бошқарма бошлиғи бошчилигида ходимлар кунлик бадантарбия машқларини ўзгача шижоат билан бажардилар.

Экологларнинг стол тенниси тури билан ўзгача маҳорат билан шуғулланиши жараёнидан лавҳалар. Албатта, бу жараёнлар ходимлар ўртасидаги соғлом муҳит шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Юртимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга, ёшларнинг бизнес билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратишга ва уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги водий вилоятлари бўйлаб тадбиркорлик фаолияти бошлаш истагидаги ёшлар учун «Бизнес марафон» лойиҳасини ўтказмоқда. Марафоннинг иккинчи куни Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилди.
Бизнес марафон спикерлари «Dekos.uz»асосчиси Ҳасан Мамасаидов,«Deli.uz» асосчиси Ҳусан Мамасаидов, «Нажот таълим» ўқув маркази асосчиси Темур Адҳамов, «Asaxiy.uz» онлайн дўкони асосчиси Фирузбек Аллаев ўз бизнесларини қандай бошлаганликлари, тажриба ва иш жараёнидаги вазиятлар ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда бизнесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мақсад, эътибор, интилиш, ҳаракат ва натижа. Буларнинг бари 5 та ҳаракат, 5 та ташаббусда намоён. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Андижон фестивали катта кўтаринкиликда ўтказилди. Маданият, санат, китобхонлик, IT ва спорт йўналишларида катта кўргазмалар намойиши институт майдонини эгаллади. Ҳар бир кўргазма ва чиқишлар меҳмонлар эътиборини тортди. Корея давлатидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам намойишлардан баҳраманд бўлишди.
5 ташаббус. Имкониятингни қўлдан бой берма. Ҳаракат сари интил ва натижага эриш.

Фото: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️ Андижонда «Темур тузуклари билимдони» интеллектуал мусобақаси ўтказилди

🇺🇿 Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан «Темур тузуклари билимдони» интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

☑️ Мусобақада куч тузилмалардаги ҳарбий хизматчилардан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар.

🏆 Муросасиз баҳсларга бой ўтган интеллектуал ўйин якунларга кўра фахрли 1-ўринни вилоят Божхона бошқармаси ҳарбий хизматчилардан ташкил топган жамоа ғолибликни қўлга киритиб, вилоят Кенгаши раисининг кубоги соҳибига айландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

Андижон шаҳар МТБ ходимлари ва Андижон шаҳар 40-ИМТТ жамоаси томонидан «Саломат бўлайлик» шиори остида ташкил қилинган «Саховат» уйидаги тадбиридан видео лавҳалар.

Видеолавҳа: Андижон вилояти МТБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
9 апрель - Амир Темур таваллудига 685 йил тўлди

Амир Темур (Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул) 1336 йил 9 апрель куни Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да таваллуд топган. Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган. Заковати жуда ҳам кучли шахс бўлган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Избоскан туманида «Саломатлик ойлиги» доирасида Избоскан ва Балиқчи туманлари халқ таълими бўлимларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ўқувчиларни ота-оналари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

«Саломатлик ойлиги» доирасида Избоскан ва Балиқчи туманлари халқ таълими бўлимларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ўқувчиларни ота-оналари ўртасида «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада Избоскан ва Балиқчи тумани жамоалари мини футбол, волейбол, стол теннис, шахмат, қувноқ стартлар спорт мусобақаларида ўртоқлик учрашувлар ўтказилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram