Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
#саломатлик_ойлиги

Балиқчи туманидаги Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ўртасида «Саломатлик ойлиги» доирасида гимнастика ҳамда бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси "Саломатлик ойлиги" доирасида 2021 йил 8 апрель куни бошқарма бошлиғи бошчилигида ходимлар кунлик бадантарбия машқларини ўзгача шижоат билан бажардилар.

Экологларнинг стол тенниси тури билан ўзгача маҳорат билан шуғулланиши жараёнидан лавҳалар. Албатта, бу жараёнлар ходимлар ўртасидаги соғлом муҳит шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Юртимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга, ёшларнинг бизнес билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратишга ва уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги водий вилоятлари бўйлаб тадбиркорлик фаолияти бошлаш истагидаги ёшлар учун «Бизнес марафон» лойиҳасини ўтказмоқда. Марафоннинг иккинчи куни Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилди.
Бизнес марафон спикерлари «Dekos.uz»асосчиси Ҳасан Мамасаидов,«Deli.uz» асосчиси Ҳусан Мамасаидов, «Нажот таълим» ўқув маркази асосчиси Темур Адҳамов, «Asaxiy.uz» онлайн дўкони асосчиси Фирузбек Аллаев ўз бизнесларини қандай бошлаганликлари, тажриба ва иш жараёнидаги вазиятлар ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда бизнесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мақсад, эътибор, интилиш, ҳаракат ва натижа. Буларнинг бари 5 та ҳаракат, 5 та ташаббусда намоён. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Андижон фестивали катта кўтаринкиликда ўтказилди. Маданият, санат, китобхонлик, IT ва спорт йўналишларида катта кўргазмалар намойиши институт майдонини эгаллади. Ҳар бир кўргазма ва чиқишлар меҳмонлар эътиборини тортди. Корея давлатидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам намойишлардан баҳраманд бўлишди.
5 ташаббус. Имкониятингни қўлдан бой берма. Ҳаракат сари интил ва натижага эриш.

Фото: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️ Андижонда «Темур тузуклари билимдони» интеллектуал мусобақаси ўтказилди

🇺🇿 Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан «Темур тузуклари билимдони» интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

☑️ Мусобақада куч тузилмалардаги ҳарбий хизматчилардан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар.

🏆 Муросасиз баҳсларга бой ўтган интеллектуал ўйин якунларга кўра фахрли 1-ўринни вилоят Божхона бошқармаси ҳарбий хизматчилардан ташкил топган жамоа ғолибликни қўлга киритиб, вилоят Кенгаши раисининг кубоги соҳибига айландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram