Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.3K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
Бир килограмм соядан 150-200 минг сўм соф фойда олиш мумкин — андижонлик талаба

Батафсил
: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#янгилик

Андижон—Хонобод

ПОЕЗДДА БИРИНЧИ ЙЎЛОВЧИЛАР

Наврўз байрами арафасида Андижон—Хонобод темир йўл линиясида синов тариқасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун эрталаб, 9:00 поезд Андижон вокзалидан йўлга чиқди. Катта тантана билан бошланган саёҳатда вилоят ҳокимлигининг вакиллари, нуронийлари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари биринчи йўловчи тариқасида бормоқдалар.
«Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа кўра, жараёнда 520 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, 45 та сунъий иншоот (1 та темир йўл кўприги) қурилди. Мавжуд 53,2 километр темир йўллар таъмирланиб, 10,2 километр масофага янги пўлат излар ётқизилиб, 7 та автомобиль ва темир йўл кесишмасини бунёд этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5030-сон, 17.03.2021 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан 2020 йил 27 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.

📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНДА ВEЛОСИПEДЛАР ЙЎЛАКЧАЛАРИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Кундан - кунга чирой очиб, ривожланиб, ҳар соҳада юксалиб бораётган Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида велосипед йўлакчалари ҳам барпо этилмоқда. Йўл соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар қаторида вилоят ҳокими топшириғи билан амалга оширилаётган ушбу вело йўлакчаларнинг барпо этилаётганидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Энди велосипедлар қатнови автомобиллар қатнови учун ноқулайлик туғдирмайди. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишига яна бир асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирда ушбу ишлар шаҳар ҳудудларида олиб борилмоқда. Андижон шаҳри биринчи кичик даҳасида 1650 метр қизил рангдаги вело йўлакчалари қуриб битказилган бўлса, Андижон шаҳрининг иккинчи кичик даҳасида эса 1190 метр яшил рангдаги вело йўлакларида иш олиб борилмоқда. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи кичик даҳалардаги вело йўлаклари ҳам ўзгача рангларда бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Тез кунларда ишлар якунига етказилиши кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЎШ ШАҲРИ ДEЛEГАЦИЯСИ АНДИЖОНДА

19
март куни Ўш шаҳри вице-мери Замир Юсупов бошчилигида 9 нафар вакиллардан иборат делегация Андижон вилоятида бўлдилар. Уларни Хўжаобод тумани «Дўстлик» чегара ўтказиш постида Андижон вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Б. Хамраев ҳамда бошқа масъуллар кутиб олдилар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Натижага ишлашимиз керак, бирлашсак кўп нарсага қодирмиз

Шавкат Мирзиёев: Мы должны работать на результат, когда мы едины, мы способны на многое

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#online

АСАКАЛИКЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАСИ

Бугун "Asaka City textil“ текстиль корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу корхонанинг очилиши Асакалик аёллар учун «Наврўз» байрамига муносиб совға бўлди.
Ушбу корхонанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят раҳбари ўз сўзида юртимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида шунингдек, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги ишлар тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбирдан сўнг вилоят раҳбари ишлаб чиқариш корхонасидаги жараён билан ҳамда корхонадаги ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ва яқиндан танишди. Ишчи ходимлар билан суҳбатлашди. Вилоят ҳокимига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.
Ушбу корхонанинг ишга тушириш учун тадбиркор томонидан 6 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Бу билан Асакалик 500 нафар хотин-қизлар иш билан таъминландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Наврўз байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Қутловларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида эришилган салмоқли ютуқлар ва катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилган. Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

На имя Президента Шавката Мирзиёева поступают искренние поздравления от глав зарубежных государств
и правительств, руководителей ведущих международных организаций, видных государственных и общественных деятелей в связи с праздником Навруз.
В посланиях особо отмечаются заметный прогресс и большие успехи проводимых в нашей стране реформ. Выражаются сердечные пожелания мира, благополучия и процветания многонациональному народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Navruz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Обод маҳалла дастури доирасида Садоқат МФЙда амалга оширилган ишлар

Молия бош бошқармаси бошлиғи С.Рахманов МФЙдаги 16 та кам таъминланган оилалар уйларининг том ва фасад қисмлари таъмирланди, деворларнинг сувоғи кўчган жойлари сувоқ қилинди, деворлари ва дарвозалари бўёқ қилинди ҳамда 4 нафар фуқароларнинг уйларига янги дарвоза ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram