Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаол ва иқтидорли талабалари «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ҳомийлиги асосида Тошкент-Самарқанд-Бухоро вилоятларига саёҳатга йўл олишди. Талабалар 9 март куни Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорликлар мажмуаси, Ҳазрати Имом ҳамда Сузук ота мажмуаси, Занги ота номи билан машҳур бўлган сўфийлик тарғиботчиси шайх Ойхўжа ибн Тожхўжа шарафига аталган ёдгорликлар мажмуасига шунингдек Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қабрлари зиёрат қилинди.10-11 март кунлари Самарқанд вилоятига ташриф буюришди, ташриф доирасида талабалар Регистон майдони, Маҳдуми Аъзам ёдгорлик мажмуаси, биринчи президентимиз Ислом Каримов, Хўжа Дониёр, Имом Ал-Мотуридий, Шоҳи зинда, Амир Темур мақбаралари ҳамда Хўжа Аҳрори Валий зиёратгоҳларида бўлишди.

Ёшларимиз маънавий ҳордиқ олишмоқда уларнинг кайфиятлари аъло даражада, саёҳат давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МАҲАЛЛАБАЙ» ТИЗИМИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Андижон вилоятида «Маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали ташкил этишга оид семинар-тренинг ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари ва котиблари, бошқарув идораси ходимлари (тижорат банклари ва иқтисодий блок вакиллари), маҳаллаларга бириктирилган доимий масъуллар, маҳалла раислари ва ўринбосарлари иштирок этдилар.

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.Холхўжаев бошчилигидаги мутахассислар Булоқбоши ҳамда Асака туманларида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Аҳолининг даромадини янада ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларнинг «драйверини» аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Садыр Жапаров высадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции Куксарой.
Церемония стала символом начала новой эпохи в узбекско-кыргызских отношениях и крепнущей дружбы народов наших стран.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 24 тармоқ ва 14 ҳудудда ишлаб чиқарилаётган мингдан ортиқ маҳсулотлар қўйилган.
Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига юртимизда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.

Президент Кыргызстана Садыр Жапаров в сопровождении Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева посетил технопарк в Ташкенте.
Главы государств ознакомились с выставкой промышленных, сельскохозяйственных и ремесленных товаров Узбекистана, на которой представлено более тысячи видов продукции, выпускаемой 24 отраслями и 14 регионами нашей страны.
От имени народа Узбекистана Кыргызстану переданы в дар машины скорой медицинской помощи отечественного производства.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ КЕНГАЙМОҚДА.

Андижон вилоят прокуратурасида “Маҳаллабай” ишлаш тизими юзасидан секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш хусусан аҳоли муаммоларини “Маҳаллабай” ҳал этиш бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан ташкил этилган семинарда Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Э.Т.Усмонов соҳа вакилларига тизимли иш ташкил этиш бўйича тушунчалар берди.

Шунингдек Бош бошқарма бошлиғи томонидан сектор вакиллиларини тизимли иш ташкил этиш ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўзининг бир қатор тавсияларини берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги боғлиқ хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

2021 йил 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1 кичик даҳа 1 кўп қаватли уйни 9- хонадонида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 кв.м. майдонда уй-рўзғор буюмлари ёниши ҳамда чақнаши натижасида уй эгаси М.М. 50 фоиз ва набираси 2014 йилда туғилган М.Ж. 50 фоиз куйиш-тан жароҳати билан вилоят РШТЁИМ куйиклар бўлимига жойлаштирилган. Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб бориб, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Воқеа жойига 4 та асосий 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилди.
Ёнғиндан кўп қаватли уйнинг тахминан 1200 м2 майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган. Ёнғинга 4 та ЁҚEлари ва 1 та АЛ-30 автонарвони жалб этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram