Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.88K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
#online

ЯНГИ КОРХОНАДА 120 ЙИГИТ-ҚИЗ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги «Водий саноат фахри» МЧЖ га қарашли матони бўяш ва ишлаб чиқариш корхонасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Лойиҳа қиймати 6 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур корхонада бир кунда 15 тонна хом ашёга гул босиш ва мато бўяш имконияти мавжуд. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 70 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган. Корхонада 120 та янги ишчи ўрни яратилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ЁШЛАР ЭКИН ЭКИБ, ДАРОМАДИНИ ОШИРАДИ...

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшларнинг бандлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги деҳқончилик билан шуғулланишни мақсад қилган 28 нафар ёшлар билан мулоқот ўтказди. Самимий суҳбат давомида ёшларга экин турларини танлаш ва парваришлаш бўйича тавсиялар берилди.
Андижон туманида 1 минг 670 нафар йигит-қиз ер олиш истагини билдирган. Жараён босқичма-босқич давом этмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#солиқчи_кўмакчи

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида “Солиқчи-кўмакчи – налоговик-помощник” тамойили асосида малакали мутахассислардан иборат қўшилган қиймат солиғини ноқонуний ҳисобга олиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолиятидаги бошқа муаммолар ечими юзасидан Ишчи гуруҳи тузилди.

Мазкур ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектларига ҚҚС билан боғлиқ масалалар, хусусан тўланиши керак бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш, ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолиятидаги бошқа муаммолар ечими юзасидан маслаҳатлар беради.

Юзага келган барча муаммоли масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан Сиз мутахассисларга вилоят давлат солиқ бошқармасига ташриф буюрган ҳолда ёки қуйида келтирилган телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИШ ЖАРАЁНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ва тизимли ишлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида ер олиб, даромадларини ошириш истагида бўлган 100 нафардан зиёд ёшлар билан учрашди. Мулоқот давомида вилоят раҳбари «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Шу кунгача Олтинкўл туманидаги 80 нафар йигит-қизга деҳқончилик учун экин майдонлари ажратилган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлат бошқарув идоралари раҳбарлик лавозимларига муносиб номзодларни тайинлаш ҳамда шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ жорий йилнинг 18 февраль вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Андижон филиали билан ҳамкорликда тест-синовлари ўтказилди. Мазкур тест жараёнларида вилоят халқ таълими тизимидаги раҳбарлик лавозимларидаги ваканция ўринларига номзодларнинг билим-кўникмалари синовдан ўтказилди. Қайд этиш жоизки кадрлар тайинловини шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган мазкур платформадан вилоят халқ таълими тизими фаол ҳамкорликда фойдаланиб келмоқда.

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида бўлиб, “Dream liner tekstil” МЧЖда корхона жамоаси билан мулоқот қилди.
Саноат зонасида умумий қиймати 119 млрд сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратиб, 2,7 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.
Шу ерда Наманган вилоятида йўл, транспорт, қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил малую промышленную зону "Даштбог" в Намангане, побеседовал с трудовым коллективом предприятия ООО «Dream liner tekstil».
В промзоне намечено реализовать 22 проекта на 119 млрд сумов. Ожидается, что в результате будет создано более 3 тысяч рабочих мест, появится возможность экспорта продукции на 2,7 миллиона долларов.
Здесь же обсуждены меры по развитию дорожной, транспортной и коммунальной инфраструктуры Наманганской области.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter