Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.86K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтининг талаба-ёшлари билан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида ўтказилган профилактик тадбир тафсилотлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

📲 Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ЁШЛАР ШТАБИДА "CALL CENTER" ХИЗМАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Хўжаободлик азиз ёшлар!

Ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятига кенг йўл очиш, бандлигини таъминлаш, муаммоларни ҳал этилишида кўмакдош бўлиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туман марказида ташкил қилинган ёшлар штабида «Ёшлар ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди.

Ёшлар энди сиз турли муаммо, таклиф ва мурожаатларингиз билан бизга боғланишингиз мумкин ва биз биргаликда барчасига ечим топамиз.

«Ёшлар ишонч телефон» рақамлари:
74-741-17-15
74-741-10-87
Қўнғироқлар эрталаб соат 09-00 дан кечки 17-00 гача қабул қилинади.
Эслатма! Мурожаат қилганингизда ўзингиз ҳақингизда тўлиқ маълумот беришингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСАКАДА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯККА-ЁЛҒИЗ ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Маҳалла хайрия жамғармаси томонидан Пахтаобод тумани якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳовлисидаги экин майдони чопилиб экиш учун тайёрланди, дарахтлар оқланди. Жумладан, Зиёли маҳалласида яшовчи Х.Аҳмадалиева хонадонида ҳам бўлиб, унинг ҳовлисидаги дов-дарахтлар тартибга келтирилди, оқланди. Мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Х.Аҳмадалиева хонадони боқувчисини йўқотган оила ҳисобланади. Кўрсатилган эътибор учун фуқаролар ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Видеолавҳа: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«ЁШЛАРИМИЗ БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА»

Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ташаббуси билан ташкил этилган «ЁШЛАРИМИЗ БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА» йўналишидаги тадбирда иштирок этган уюшмаган ёшлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ушбу тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ҳарбий маслаҳатчиси А.Азизов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Болтаев ҳамда шаҳар ҳокимининг чегара бўйича маслаҳатчиси Ф.Қўлдашевлар иштирок этиб, ёшларни ҳарбий ҳаётга бўлган таассуротлари билан яқиндан танишдилар.

Ёшларимиз фикрига кўра 99823-сонли ҳарбий қисимда ўтказган бир кун давомидаги Аскарлик ҳаёти уларни келажакка бўлган дунё қарашларини тамоман ўзгартирганлиги, ҳарбий либос ва машқлардан, маънан ва жисмонан бериладиган кўникмалардан катта руҳият олганликларини айтиб ўтдилар.

Ҳарбий хизматда 42 нафар уюшмаган ёшларимиз иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Мард ўғлон» давлат мукофоти учун ҳужжатлар қабули бошланди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга кирмаган) иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, хизмат соҳалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.
«Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига - жами 28 нафар ёшларга берилади.

Давлат мукофотига совриндор бўлганлар кўкрак нишони ва махсус диплом билан тақдирланади. Шу билан бирга БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва ОТМларига ўз йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади».

Мурожаат учун: 74 225 12 13;
99 909 50 59

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram