Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.2K photos
4.78K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

Бугун Избоскан туман Қўғай маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли «Соҳиб омад баракаси» номли пахта-тўқимачилик ишлаб чиқарувчи корхонасининг 13 га ер майдони

-Урганжи;
-Қўғай;
-Бештерак;
-Ўрта қишлоқ;
-Мангуберди маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ёшларнинг 52 нафарига бўлиб берилди.
Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов раҳбарлигида ёшлар йилида амалга оширилиш режалаштирилган бир қатор лойиҳалар ва ташаббуслар билан таништирилди. Туманимизнинг қишлоқ хўжалиги учун қолаверса, оилавий бюджетни янада мустаҳкамлаш учун, туманимиз бозорига сифатли маҳсулотлари билан бойитилишда ўз меҳнатларини сафарбар этишлари учун бир йил муддатга 25 сотихдан 52 нафар ёшларга тенг тақсимланиб берилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
101 НАФАР АЁЛ-ҚИЗ ЯНГИ ИШ ЎРНИ БИЛАН ТАНИШДИ

Андижон шаҳар хокимлиги томонидан ҳудудда инвестиция дастурига асосан ишга туширилган корхоналарда яратилган янги иш ўринларининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган шаҳар фуқаролари иштирок этдилар.

Жараёнда “Dinar group” МЧЖ томонидан янги ташкил этилган матоларни бўяш фабрикасида 41 нафар, «Ферузбек текстиль» МЧЖ тикув фабрикасида 30 нафар, “BARAKATTEX PLUS GROUPS” МЧЖнинг трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида 30 нафар, жами 101 нафар ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар корхоналарнинг фаолияти ва ўзлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.
Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом выполнения данных ранее поручений касательно инвестиционной сферы и новыми проектами.
Отмечено, что проекты должны быть нацелены в первую очередь на создание рабочих мест и производство экспортоориентированной продукции.
Указано на необходимость организации новой системы работы банков в махаллях, чтобы они содействовали разработке проектов с учетом специфики отдельно взятого района или махалли, учили население предпринимательству.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўтган 2020 йилда Андижон вилоятида Ёшлар масалаларига оид амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди. Брифингда вилоят ҳокими матбуот котиби Э.Матисаков мавзу юзасидан тўлиқ ахборот берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилади

“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4969-сон, 01.02.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар:

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинади;

қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кун кечиктириб тўлаши мумкин.

Шунингдек, қарорга кўра импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади ҳамда улар юзасидан “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, импорт қилувчи ҳар қандай ташкилотлар рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномасида белилаб берилган устувор вазифаларнинг вилоятда амалга ошрилиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шукуров ўткирбек иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram