ЮКСАК МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!
Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ҳамюртларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни, улар орқали меҳнатсевар, азму шижоатли халқимизни байрам билан қутлади. Шунингдек, тақдирланганларга билдирилган ишонч вилоятимизнинг маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ижобий самарасини беришини таъкидлаб ўтди.
Батафсил: andijan.uz
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент: Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз
www.president.uz/uz/4056
—
Президент: Как бы ни было сложно, мы не свернем с пути демократических реформ
www.president.uz/ru/4056
#Mirziyoyev #Murojaatnoma #islohotlar #davlatdasturlari
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасига муносабат
Президент мурожаатномаси биз ёшларга маънавий ва руҳий жиҳатдан қанот бўлди.
2021 йил номи эълон қилинар экан, ўн икки ёшида тахтга ўтирган Бобурийлар юртида яшаётганимни янада теран ҳис этдим. Ҳар йил якунида янги йилга қандай ном берилишини интизорлик билан кутамиз. Бу бежиз эмас албатта. Чунки йил давомида ўша номда зикр этилган соҳага муҳим масала сифатида кўпроқ эътибор қаратилади. Аслида Ўзбекистонда ҳар куни ёшлар куни десак ҳам хато эмас. Ишончим комилки, ушбу ном шубҳасиз тасодифан танланмаган - у президентимизнинг ёшларга бўлган меҳрини, Ўзбекистон келажагига бўлган масъулиятини, улар олиб бораётган истиқболли ривожланиш стратегияларининг принципиал ёндашувини ифодалайди. Давлатимиз раҳбари бошиданоқ, асосий эътиборни ёшларга қаратмоқда. Бу шуни англатадики, ёшлар муаммоси доимо мамлакат президентининг диққат марказида бўлади.
Президентимизнинг биз ёшларни эртанги куннинг эгалари сифатида имкониятлар билан сийлаётгани, бугун биз ёшларга қанчалик маънавий, руҳий жиҳатдан қанот бўлишини тасаввур ҳам қила олмайсизлар. Қадрли тенгдошларим бу имкониятларга жавобан келажагимиз шунчалик ёрқин бўлсинки, ушбу қарор қанчалар тўғри бўлганлигини амалда исбот қилайлик. Бугунги мурожаатномада ёшларни зикр этилиши Ўзбекистоннинг 10 миллиондан ортиқ фуқароси ёки мамлакат аҳолисининг 31 фоизидан кўпроғини ташкил этувчи ёшларга нисбатан ишончдир. Қолаверса ушбу йил номи давлат сиёсатининг самарадорлигини оширишга қаратилган энг устувор вазифаларни қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.
Қувонарлиси шундаки, ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароитлар яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш учун давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши даражасида эътибор қилинмоқда.
Мустақилликнинг сўнгги йилларида юртимиз ёшларига яратиб бeрилаётган имкониятларнинг чеки йўқдек гўё. Ислоҳотлар кўлами шунчалик кeнгки, менинг назаримда уларни бир ёки бир нeчта деб санаб бўлмайди. Бугунги ёшлар мустақиллик йилларида вояга eтмоқда. 2021 йил ёшлар ҳаётининг ажралмас бир бўлагига айланишига ишонаман. Сўнгги йилларда яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ёшларни ҳаракатга ундамоқда. Энди улардан фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш кeрак холос. Ана шундагина амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бeради.
Ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирувчи, уларни уюшган ёки уюшмаган дeб эмас, балки ҳар бири Ўзбeкистон тақдирини бeлгилашда ўз ўрнига эга авлод сифатида қўллаб-қувватловчи ушбу йил ислоҳотларнинг байроқдори бўлди. Бугун юртимизда ҳeч бир ташкилот ёки муассаса йўқ-ки, уларнинг фаолияти ёшлар масаласи билан боғлиқ бўлмаса. Шундай экан, қадрли тенгдошим, укаларим-сингилларим амалга оширилаётган ислоҳотларнинг етакчиси бўлайлик. Президент ишончига муносиблик йўлида изланайлик. Буюк кeлажак бунёдкорларига зарур имкониятлар яратилаётган экан, унга муносиб жавоб қайтариш – Ватан тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир!
Камола Абдувалиева ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими матбуот котиби

Болажонлар ҳолидан хабар олинди
Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятлари сирасига киради. Чиндан ҳам муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, меҳр-мурувватга ташна инсонлар ҳолидан хабар олиш миллатимизнинг гўзал сифатларидан саналади.
Кириб келаётган янги йил байрами муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ходимлари томонидан Вилоят болалар силга қарши санаториясида даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга байрам совғалари топширилди.
Фото: Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати