Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Ёшлар парламенти депутати ташаббус кўрсатди!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси О.Турсунов ташаббусини туман ҳокими қўллаб-қувватлади. Андижон тумани «Гулобод» МФЙ аҳолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Ҳозирда «Гулобод» МФЙда 4410 нафар аҳоли яшаётган бўлиб, шундан 1300 нафарга яқини ёшлардир.
Уларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳудудга янги сув қудуғи ва насос олиб келинди. Шунингдек, маҳалладаги эскирган сув созлагичлар янгиланмоқда.
Ёш депутат халқнинг бу муаммоси ечилаётганидан мамнун.
Кутамиз, кейинги ташаббус Сизники ёш депутат!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Манба: @aoka_uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Марҳамат_тумани
#Кун_қаҳрамони

Марҳамат туманида умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олаётган ёшларга тикув машинаси, газ плитаси духовка ва миксер жамланмаси кредит асосида тарқатилмоқда.
Ҳозирда ушбу ёшлар кредитга олган маиший техника воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда, бандлиги таъминланиб, оиласига қўшимча даромад олиб киришмоқда.

Видеоролик Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йилда бошоқли дон етиштириш прогнозлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_тумани
#кун_қаҳрамони

Андижон туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Шоҳруҳ Нўъмоновга “Ёш техниклар” тўгарагида устози Дилмурод Эшматовдан бешик ясаш сирларини ўргангани қўл келди. У ҳунарини ривожлантириш мақсадида “AGROBANK” АТБ Андижон тумани филиалидан 30 миллион кредит олди. Энди ёш тадбиркор ўзи каби 5 нафар ёшни иш билан таъминлайди.

Видеоролик Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қурилиш лойиҳаси тасдиқланди

Бугун вилоят ҳокими Андижон ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика коллежида бўлиб, мигрантлар тайёрлаш маркази фаолиятини ташкил этиш юзасидан лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шаҳрихон пичоқларининг халқаро нуфузи ошиб бормоқда

Шаҳрихонда
устазода пичоқчилар сулоласининг 7-авлоди Раҳматхўжа Алихўжаевни ҳамма жуда ҳам ҳурмат қилади. У нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки жаҳон бўйича ўтказилаётган кўплаб танловларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Унинг санъат даражасига кўтарилган пичоқчилик буюмлари кўпчилик эътиборини тортаётир. Шу билан бирга, Шаҳрихон миллий пичоқларининг халқаро обрўсини янада оширмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram