Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.7K photos
4.93K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Эмира Государства Кувейт Шейха Мишааля ас-Сабаха отбыл в эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 13 февраль куни ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини яхшилаш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиб, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Президент бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айлантирилиши, ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Ана шу вазифа ва топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов спортчи ёшлар, ҳамда спорт федерациялари мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Давра суҳбатида спорт ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалаларни кун тартибига олиб чиқиш, соҳага тегишли мансабдор шахслар ҳисоботини тинглаш ва ижроси қатъий назоратга олиниши юзасидан фикр алмашилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ва ҳоким талабалар ошхонасида ўқувчи ёшлар даврасида бўлди

Аввал хабар берганимиздек, бугун вилоят ҳокими Андижон давлат университетида талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Мулоқотдан сўнг, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ташриф буюриб, вилоят раҳбари бошчилигида олийгоҳдаги шароитлар билан яқиндан танишди.

Учрашувда олий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш билан боғлиқ ўнлаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Ўқишни тамомлаётган талаба диплом билан бирга сертификатларга ҳам эга бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, раҳбарлар университет ошхонасида тушлик қилаётган талабалар даврасига қўшилиб, улар билан суҳбатлашдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Университетнинг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Андижон давлат университетининг янги ўқув биноси очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бугунги кунда олийгоҳда 8 мингга яқин ўқил-қизлар таҳсил олади.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, олий таълим муассасалари, идора-ташкилотлар масъуллари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда меҳнат жамоаси, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Рамзий лента қирқилгач, йиғилганлар бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори натижасида университет учун янги ўқув биноси қурилишига давлат бюджетидан 45 миллиард сўм маблағ ажратилди.

1800 ўринга мўлжалланган 6 қаватли бинода талабаларнинг пухта билим олиб, етук малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, ўқув, маъмурий бинолар, ошхона, ҳамда замонавий лабаратория хоналари барпо этилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram