Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
"Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларига уй-жойлар топширилди

Бугунги кунда ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жойли қилиш ва бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185 сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 22 август куни Андижон шаҳар ҳокими томонидан Андижон вилоятидаги "Болалар шаҳарчаси" битирувчи ёшларидан 5 нафарига уй-жой калитлари топширилди.
Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров ва барча сектор раҳбарлари иштирок этиб, ёшларнинг янги уйи билан муборакбод этдилар. Шаҳар хокими ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда келгуси ҳаёт йўлларида ўзлари қизиққан соҳалар бўйича фаолият олиб боришларида барча шарт-шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бўстон туманида «Агробанк»нинг капитал таъмирланган ва замонавий қиёфа касб этган биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Унда «Агробанк»нинг вилоят раҳбарияти, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. «Биз Бўстонликларга берилаётган шундай эътиборлари учун юртбошимизга миннатдорчилик билдирамиз, янги бинода ахолига ва тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларга барча зарурий шарт-шароит яратилган.», – деди тадбирда сўз олган депутат О.Каримов.
Замонавий бинонинг очилиши тумандаги «Агробанк» ходимлари ва аҳоли учун навбатдаги яхши янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосидаги ишлар

Андижон вилояти Избоскан туманида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурига асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан кредит олиш истагида бўлган 11 синф битирувчиларининг ўз лойиҳаларига тижорат банклари томонидан кредит ажратишга рухсат берилди. Ушбу лойиҳа асосида тумандаги секторлар кесимида 1 ҳамда 3-сектор раҳбарлари сармоя учун ажратилган кредит сертификатларини тантанали равишда топширдилар.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 22 август куни Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган 30 умумтаълим мактабида бўлди. Даставвал вилоят ҳокими ушбу муассасада янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди. Ушбу мактаб ўқувчилари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ҳар бир синф хонасини янги ва замонавий парта ва стуллар ҳамда дарс машғулотларини янада сифатли олиб борилиши учун электрон доскалар билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Шунингдек, мактабда ўқувчилар сони кўплиги ва синф хоналарининг етишмаслиги бўйича мактаб жамоасининг вилоят ҳокимига мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Вилоят раҳбари мактаб ҳудудида тез фурсатларда 3 қаватли 18 та синф хонага мўлжалланган янги бино қурилиши бошланишини айтиб ўтди. Мактабнинг ўқитувчи ва мураббийлари билан очиқ мулоқотда бўлган вилоят раҳбари, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришлари ҳамда уларни касб ҳунарга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади.
Давлатимиз раҳбари марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.
Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил в городе Бухаре дом Карима Камалова и выразил соболезнования его супруге и детям, пожелал сил и воли в преодолении утраты.
Глава государства отметил заслуги покойного в деле обеспечения благополучия людей.
Затем состоялось посещение мавзолея Бахоуддина Накшбанда, где были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter