Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан фаровонлик сари
••••••••••••
Балиқчи туманидаги “Насриддинобод” маҳалласида 5 та эҳтиёжманд оила ўрганиб чиқилиб, керакли ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирда оилалардаги 20 нафар аёлларнинг маҳалладаги "Ишга марҳамат" мономарказида тикувчилик курсида таҳсил олиши таъминланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу оилалар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига бириктирилган.

Шунингдек, вилоят раҳбари кўрсатмасига асосан Андижондаги барча масъул раҳбарларга камбағалликдан чиқаришда яқиндан ишлаш учун 5 тадан оила бириктирилган.

Саҳифа: @andpress
Билимдон ўқувчилар тақдирланди
••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими халқаро сертификатларни қўлга киритишда юқори натижа кўрсатган ўқувчилар Дилобар Абдуваҳобова ҳамда Муҳаммадсаид Турсунов билан учрашди.

Вилоят раҳбари ўқувчиларнинг устозлари ва оиласи иштирокидаги учрашувда ўзининг самимий фикрларини билдириб ўтди:

-Ҳар гал Андижон ёшларининг ютуқларини кўрганимда ҳурматли юртбошимиз ишонган, буюк аждодларимизнинг илм-маърифат йўлини қайтадан қураётган ўғил-қизларимиз етишиб чиқаётганидан чексиз баҳтиёрликни ҳис қиламан! Энг аввало, фарзанд таълимига бўлган эътиборингиз, масъулиятингиз учун Сиз азиз ота-оналарга миннатдорчилик билдираман. Шу билан бирга, ўқувчиларимизнинг жонкуяр устоз ва мураббийларига меҳнатлари учун раҳмат айтаман. Ишонаманки, ҳали бу ҳаммаси эмас. Фарзандларимизга таълим олишдан ва билим тўплашдан асло тўхтамасликни айтишни истардим. Ҳурматли юртбошимиз ва она ватанимиз Сизларга ишонади, -дея таъкидлади Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон жамоаси финалда ғалаба қозонди!!!

“Андижон” - “Навбаҳор” 3:2

Ўзбекистон кубогида ғалабага эришган жамоамиз эндиликда Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон: тарихий ғалаба куни
••••••••••••••
Буюк тарих ёзилди қай замонгача,
Уни олтмиш йил кутган юраклар қанча?
Йўллар гўё олов-ўт кўк майдонгача,
Байрам бўлди, Фарғонадан - Андижонгача!


Юрт соврини боши узра кўтарилган тик
Бургутлар келадир икки совринлик.
Бири кубок, биттаси севгию-дўстлик,
Меҳр ёғди, Фарғонадан - Андижонгача!

Йўлларда тизилган қардошлар, ёрлар
Андижон зафаридан хўп баҳтиёрлар.
Табриклар айтдилар ярим тунгача,
Гул сочилди, Фарғонадан - Андижонгача!

@muslim_ibrokhimov
#Ҳафта_давомида

Андижонда “Ватанпарвар” боғи очиб берилди.

Саҳифа: @andpress