Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.87K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Кўмир конида меҳнат қилаётган юртдошларимизга Андижондан совғалар юборилди
•••••••••••••••
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Ангрен ҳудудидаги кўмир конида меҳнат қилаётган барча ишчи ходимларга Андижон аҳли номидан совғалар етказилди.

Ушбу касб ўзига хос машаққатли бўлибгина қолмай, ўз навбатида қаҳрамонликка тенг саналади. Фидоий касб эгалари серқуёш диёрдаги тупроқлари гавҳар бўлган Андижон меваларидан тотиб кўрдилар.

Шунингдек, 2 та юк машинасига ортилган кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари меҳнаткашларга топширилди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Андижондаги “Универсал” спорт саройида футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати “D” гуруҳининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Янги Зеландия ва Ливия (3:1) ўйинидан фоторепортаж.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

"Бутун жаҳон тозалик куни" ўтказилди
••••••••••••••••••
20-сентябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан Андижонда “Бутунжаҳон тозалик куни" (World Clean Up Day) тадбирлари ўтказилди.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида "Ҳаёт учун жой ажратайлик!" шиори остида оммавий плоггинг акцияси ташкил этилди.

"Боғи Бобур" маданият ва истироҳат боғи ҳудудларини чиқиндилардан тозалашда Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ҳамда 100 нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар ҳамкорлигида фаол ҳаракатлар амалга оширилди.

Саҳифа: @andpress