Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонимизда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

www.futsal2024.uz сайти орқали барча ўйинларга чипталарни осонгина ҳарид қилиш имконияти яратилган.

Саҳифа: @andpress
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
••••••••••••••••
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўплаб янги имкониятлар яратилмоқда.

Улардан бири бўлган саноат зоналарининг ташкил этилиши бугунгача минглаб тадбиркорларга кўмакчи бўлиб, аҳоли учун бўш иш ўринлари яратишни мақсад қилади.

Айни кунларда Андижондаги саноат зоналарида фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, Шаҳрихон туманидаги кичик саноат зонаси йўллари асфальтланиб, тадбиркорлик фаолиятлари қўллаб-қувватланмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижондаги таълим тизими вакиллари Хитой сафарида
••••••••••••••••
Юртбошимиз ташаббуси билан тобора ривож топиб бораётган халқаро алоқалар, хусусан, Андижонда катта ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилишига йўл очди.

Вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Хитой мамлакати билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари бугун ҳар соҳада қулоч ёзган.

Айни кунларда Андижон вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси вакилларидан иборат делегациямиз Хитой давлатида амалий семинарда иштирок этмоқда.

Шенгянг шаҳридаги семинарда қатнашган Андижон вакиллари олий таълим соҳасида янги ғоя ва тажрибаларни жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қардошлар жамоаси ғалаба қозонди
•••••••••••••••
Ливия ҳамда Қозоғистон жамоалари ўртасидаги учрашув якунлади. Ўйинда қардошларимиз терма жамоаси 4:1 ҳисобидаги йирик устунлик билан ғалаба қозонди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Кичик даҳалардаги уйлар ички иссиқлик тизимларига уланмоқда
•••••••••••
Андижон шаҳридаги РК-2 қозонхонаси ва асосий тармоқлари тўлиқ реконструкция ва модернизация қилинди.

Қозонхона ёрдамида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланувчи 32 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик тармоғига қайта уланди.

Шунингдек, 5 та кичик даҳалар ва “Машраб” кўчасидаги қарийб 12 мингта хонадонлардан иборат жами 270 та кўп қаватли уйларда ички иссиқлик тизимларини тиклаш ишлари ташкил этилди.

Бунда 5 та кичик даҳадаги 270 та уй (27 тадан) жами 10 та “лот”га бўлинган. Таъмирлаш ишлари учун 7 та пудрат ташкилоти бириктирилган.

Бугунги кунда, 270 та уйлардан 146 таси (4,2 мингта хонадон) иссиқлик тармоғига уланиб, 15 мингдан зиёд аҳоли иссиқлик энегрияси ва иссиқ сув билан таъминланган.

124 та уйларнинг 51 таси синовга тайёрланди. Бугунги кунда, 7 та пудрат ташкилотлари томонидан
73 та уйларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тизимлари қайта тикланмоқда.

Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан, 1 ноябрь кунига қадар 5 та кичик даҳадаги барча уйлар ва ҳудуддаги 32 та ижтимоий соҳа объектлари марказлашган иссиқлик таъминотига уланиб, барқарор иссиқлик билан таъминланиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress