Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Вилоят раҳбари энергетика соҳаси мутахассислари ва олимлар билан учрашди. Андижон ёшлар технопаркида кечган учрашувда энергетика соҳаси масъуллари, вилоятдаги соҳага алоқадор институтлар ректорлари ва тадқиқотчилар иштирок этдилар. Унда давлатимиз раҳбари томонидан энергия масалаларида белгилаб берилган вазифалар бўйича сўз борди.

-Сўнгги икки-уч йилда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича кўплаб лойиҳалар ишга тушди. Бир нечта туманда ГЭСлар қурилди ва қурилмоқда. Бироқ, аҳоли сони ортиб борар экан, энергия ресурсларига талаб ҳам ошиб бораётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу ёқда куз-қиш мавсуми яқин. Шу боисдан масалага жиддийроқ эътибор қаратиш ҳамда вилоятимизга хос самарали тизим жорий этишимиз зарур, - деди вилоят раҳбари суҳбат чоғида.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва янги режалар бўйича тақдимот ўтказилди. Лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди. Муаммоларни ечим сари йўналтириш, ғоя ва таклифларни амалга ошириш юзасидан соҳа масъулларига қатор топшириқлар берилди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Футзал бўйича Ливия терма жамоаси Андижонга етиб келди. (фоторепортаж)

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Андижонда паралимпиячилар қарши олинди
••••••••••••
ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган андижонлик спортчилар тантанали қарши олинди.

Спортчилар вилоятимиз марказига киришда қаршиланиб, “Эзгулик патрули” бошчилигидаги кортежда “Алишер Навоий” истироҳат боғи томон “Чемпионлик йўлаги”ни ташкил этган Андижон аҳлининг табриклари узра кузатиб борилди.

Истироҳат боғида минглаб ёшлар иштирокида спортчиларимизнинг ғалабасига бағишланган байрамона тадбир ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress