Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Футзал бўйича Янги Зеландия терма жамоаси Андижонга келди.
(фоторепортаж)

Саҳифа: @andpress
Ҳурматли андижонликлар ҳамда меҳмонлар диққатига!

2024 йил 14 сентябрь кунидан 6 октябрь кунига қадар Ўзбекистонимизда футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади ва асосий мезбонларидан бири бўлган Андижонимизда халқаро тадбирларини юқори савияда ўтказиш бўйича вазифалар белгиланган.

“Универсал” спорт мажмуасида ўтказиладиган ўйинлар муносабати билан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қулайлик яратиш, транспорт қатновини тартибга солиш мақсадида тегишли фармойишга асосан айрим йўлларда вақтинчалик чеклов жорий этилади.

Жумладан, 15, 18, 21, 25, 26 сентябр кунлари соат 10:00 дан - 23:00 га қадар “Ю.Отабеков” кўчасида (клиника чоррахасидан - ўсма касалликлари диспансеригача ва ушбу кўчаларга чиқувчи ички йўлларда) автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда ҳайдовчилардан ушбу тартибга кўра ҳаракатланишини, транспортларни белгиланмаган жойларда қолирмасликни ва барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Вилоят раҳбари энергетика соҳаси мутахассислари ва олимлар билан учрашди. Андижон ёшлар технопаркида кечган учрашувда энергетика соҳаси масъуллари, вилоятдаги соҳага алоқадор институтлар ректорлари ва тадқиқотчилар иштирок этдилар. Унда давлатимиз раҳбари томонидан энергия масалаларида белгилаб берилган вазифалар бўйича сўз борди.

-Сўнгги икки-уч йилда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича кўплаб лойиҳалар ишга тушди. Бир нечта туманда ГЭСлар қурилди ва қурилмоқда. Бироқ, аҳоли сони ортиб борар экан, энергия ресурсларига талаб ҳам ошиб бораётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу ёқда куз-қиш мавсуми яқин. Шу боисдан масалага жиддийроқ эътибор қаратиш ҳамда вилоятимизга хос самарали тизим жорий этишимиз зарур, - деди вилоят раҳбари суҳбат чоғида.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва янги режалар бўйича тақдимот ўтказилди. Лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди. Муаммоларни ечим сари йўналтириш, ғоя ва таклифларни амалга ошириш юзасидан соҳа масъулларига қатор топшириқлар берилди.

Саҳифа: @andpress