Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллаштирилди
••••••••••••••
Андижон шаҳридаги кичик даҳалар ҳудудида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва мавсумни беталофат ўтказиш масалалари бўйича навбатдаги ишлар ташкил этилди.

Бугун вилоят ҳокими 2-кичик даҳа ҳудудида мазкур масалага алоқадор бўлган барча масъуллар, мутасадди ташкилотлар, ишчи гуруҳлар билан учрашди. Ишларни ташкил этишда маҳалла еттиликлари, газ, сув, электр таъминоти идоралари, уй-жой коммунал хизмати, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, солиқ идораси, бандликка кўмаклашиш ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқлаб олинган.

Учрашувда мавсумга ҳозирлик кўриш бўйича вазифалар ижроси, ижтимоий соҳа объектларида ҳамда кўп қаватли уйлар ҳудудида бажарилиши зарур бўлган ишлар, олдиндаги режалар аниқ тарзда илгари сурилди. Амалий ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Севимли” телеканали: Андижон тажрибаси Марказий Осиё эътиборида

Саҳифа: @andpress
Пахтаободда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
———————
Пахтаобод туманининг барча ҳудудларида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Юқори"," З.Хабибий", "Нодирабегим", "Қўқон қишлоқ" маҳаллари, деҳқон бозори ва марказий кўчаларда тозалов ишлари олиб борилиб, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан мазкур туманда экологик рейд тадбирлари ҳам ўтказилиши йўлга қўйилди.

Ўтказилган тадбир давомида ҳудуддан оқиб ўтувчи “Тентаксой” қирғоғига чиқиндиларни жойлаштираётган фуқаро аниқланиб, МЖтКнинг 91-прим1 модда 1-қисмига асосан  маъмурий жарима қўлланилди.

Саҳифа: @andpress
Андижон фарзанди океан ортида ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
•••••••••••••
27-31 август кунлари Жанубий Америка қитъасининг Перу мамлакатида енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Пойтахт Лима шаҳрида ўтказиладиган мазкур дунё биринчилигида қатнашиш учун керакли нормативларни бажариб, иштирок этиш имкониятига эга бўлган 6 нафар ҳамюртимиз орасида Андижон фарзанди 2 карра Осиё чемпиони Дилшода Усмонова ҳам иштирок этади.

Малумот учун, Дилшода Усмонова енгил атлетика бўйича Осиё миқёсида медалга эга бўлган Андижондаги ягона спортчи.

Ёш спортчи вилоятимизнинг енгил атлетика тарихида Осиё миқёсидаги биринчи ва ҳозирча ягона медаль - олтинни қўлга киритган ва янгиланиши мураккаб бўлган (2 минг метрга тўсиқлар оша югуришда 6:55,41 сония) рекорд ўрнатган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги 16, 18, 20 ёшгача рекорд натижалар ҳам айнан шу спортчи қизга тегишли саналади.

Саҳифа: @andpress
Андижондаги ҳудудларда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари ташкил этилмоқда
••••••••••••
Юртимиз мустақиллигининг 33 йиллигини қаршилаш арафасида аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида Андижондаги барча бозорларда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари фаолият бошлаган.

Бундан ташқари, 25 августдан бошлаб, Андижон шаҳрида ва бошқа ҳудудлардаги аҳоли гавжум 15 та нуқтада ярмаркалар фаолият юритади. Бугун вилоят ҳоким ушбу масалалар бўйича масъуллар ва мутасаддилар билан учрашув ўтказди. Олдиндаги вазифалар белгилаб берилди.

Саҳифа: @andpress