Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#Фоторепортаж

Андижонда бир гуруҳ тадбиркорлар кўкрак нишонлари билан тақдирланди

•••••••••••
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон ва фармойишига асосан Андижондаги бир гуруҳ тадбиркорлар "Дўстлик" ордени, "Шуҳрат" медали ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеорепортаж

“20 август - Тадбиркорлар куни” муносабати билан давлат мукофотлари ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллаштирилди
••••••••••••••
Андижон шаҳридаги кичик даҳалар ҳудудида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва мавсумни беталофат ўтказиш масалалари бўйича навбатдаги ишлар ташкил этилди.

Бугун вилоят ҳокими 2-кичик даҳа ҳудудида мазкур масалага алоқадор бўлган барча масъуллар, мутасадди ташкилотлар, ишчи гуруҳлар билан учрашди. Ишларни ташкил этишда маҳалла еттиликлари, газ, сув, электр таъминоти идоралари, уй-жой коммунал хизмати, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, солиқ идораси, бандликка кўмаклашиш ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқлаб олинган.

Учрашувда мавсумга ҳозирлик кўриш бўйича вазифалар ижроси, ижтимоий соҳа объектларида ҳамда кўп қаватли уйлар ҳудудида бажарилиши зарур бўлган ишлар, олдиндаги режалар аниқ тарзда илгари сурилди. Амалий ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Севимли” телеканали: Андижон тажрибаси Марказий Осиё эътиборида

Саҳифа: @andpress
Пахтаободда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
———————
Пахтаобод туманининг барча ҳудудларида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Юқори"," З.Хабибий", "Нодирабегим", "Қўқон қишлоқ" маҳаллари, деҳқон бозори ва марказий кўчаларда тозалов ишлари олиб борилиб, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан мазкур туманда экологик рейд тадбирлари ҳам ўтказилиши йўлга қўйилди.

Ўтказилган тадбир давомида ҳудуддан оқиб ўтувчи “Тентаксой” қирғоғига чиқиндиларни жойлаштираётган фуқаро аниқланиб, МЖтКнинг 91-прим1 модда 1-қисмига асосан  маъмурий жарима қўлланилди.

Саҳифа: @andpress