Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.6K photos
5.27K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Хитойдан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашди
••••••••••••
Андижон вилоятида президент ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ҳудудида вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Хитойдан ташриф буюрган инвесторлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ҳамкорлар билан ўтказилган музокаралар самарали янги натижаларга юзланди.

“TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” MChJ XK томонидан 8 гектар ер майдонида қиймати 8,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган “Қалампир маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш саноат парки” лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди.

Лойиҳани 2025 йилнинг 1-чорагида ишга тушириш ва 100 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан яшил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича аҳолига имтиёзлар жорий этилмоқда.

Булоқбоши туманида мазкур масалада аҳоли учун семинар ўтказилди. 50 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилиши бошланди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда энергия ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликни олдини олиш, иқтисодиёт тармоқлари объектларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш тўғрисида семинар бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
“20 август - Тадбиркорлар куни” муносабати билан бир гуруҳ байрам эгаларига давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари топширилди
••••••••••••
Президентимиз фармонига асосан мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги ҳиссалари учун кўплаб тадбиркорлар қаторида андижонлик бир гуруҳ ишбилармонлар давлат мукофотлари ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Андижонда ўтказилган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими йиғилганларни “Тадбиркорлар куни” билан самимий табриклаб ўтди.

Илк навбатда “Дўстлик” ордени ва “Шуҳрат” медали, шунингдек “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди.

Саҳифа: @andpress
#Фоторепортаж

Андижонда бир гуруҳ тадбиркорлар кўкрак нишонлари билан тақдирланди

•••••••••••
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон ва фармойишига асосан Андижондаги бир гуруҳ тадбиркорлар "Дўстлик" ордени, "Шуҳрат" медали ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress