Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
Улуғнор туманида ташкил этилаётган ёшлар боғида иш авжида

Хабарингиз бор, Aндижон вилоятининг Улуғнор туманидан вилоят ҳокими томонидан боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар учун ер майдонлари ажратиш юзасидан топшириқ берилган эди.
Қисқа фурсатда ишчи гуруҳ томонидан ер олиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг истагидан келиб чиққан ҳолда ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди.
Хусусан, бугунги кунга қадар Улуғнор туманидан ёшларга 600 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ер майдонларида ҳозирда ёш тадбиркорлар томонидан экин экишга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.
Яқин ойлар ичида Улуғнор туманида 600 гектар ер майдонида “Ёшлар боғи” ташкил этилиб, мазкур ерларга кам сув талаб қиладиган ёнғоқ, бодом каби дарахтлар, боғ орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилади.

Фото: ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Андижон вилоятида битирувчилар бандлигида янгича ёндашув
#uzbekiston24

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ АМАЛДАГИ ИЖРОСИ

Хонобод шаҳар ҳокими бошчилигида шаҳардаги “Мустакиллик”, “Навоий”, “Меҳмонобод”, “Хидирша”, “Истиқлол”, “Фозилмон” ва “Фитрат” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Темир дафтарга киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли фармонига асосан, оиланинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари нақд пул кўринишида тарқатилди.
Хонобод шаҳри бўйлаб Президентимизнинг фармони ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар давом эттирилмоқда.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
🔹«Темир дафтар» нима?

🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?

🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби?

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Тест синовлари стадионларда бўлади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаcи юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

🛑 Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб:

📍тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоий" эркин иқтисодий зонаси

Обновляющийся Узбекистан: свободная экономическая зона "Навои"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижонда 700 ўриндан иборат госпитал тайёр ҳолатга келтирилди

Жорий йилнинг 7 август куни Андижон олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқув-йиғин машғулоти ўтказилди. Олимпия захиралари мактаб-интернати манежида ташкил этилган 700 та захира жойлар (койка)нинг барчаси тиббий кислород билан таъминланган. Ўқув-йиғин машғулотида Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, миллий гвардия, санитария эпидемиология осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотда вирусга гумон қилинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг тезкор тактик ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Батафсил: Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот химати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram