Андижонда "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди
••••••••••
“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда вилоятимиздаги шаҳар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган жами 16 та жамоа иштирок этди.
Иштирокчилар низом талабларида кўрсатилган 10 та шарт асосида беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
3-ўринни - Булоқбоши туманидаги 55-ИДУМнинг «Ватанпарварлар» жамоаси,
2-ўринни - Асака туманидаги 25-ИДУМнинг «Бобурийлар» жамоаси,
1-ўринни - Бўстон туманидаги 48-ИДУМнинг «Темурбеклар» жамоаси қўлга киритди. Вилоят босқичи ғолиблари мусобақанинг республика босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
(Давоми кейинги постда)

(Матннинг боши олдинги постда)
Бундан ташқари, мусобақада ўзининг дўстона қарашлари, интизоми, саф тайёргарлиги ҳамда билимдонлиги билан ажралиб турган жамоаларга турли номинациялар бўйича дипломлар топширилди.
Маълумот учун, ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи ёшларни ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг интеллектуаль ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган.
Тадбирлар Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида қўриқлаш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси, ёшлар иттифоқи ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этиб борилди.
Саҳифа: @andpress

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос - маънавият кўзгуси
•••••••••••••••
Андижонда "Миллийлик - миллатнинг ойнасидир" шиори остидаги фестивал тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбир "Миллий либос маънавият кўзгуси" мавзусида Қўрғонтепа туманидаги 2-сон касб ҳунар мактабида ташкил этилди.

Избосканда ҳайвонот боғи ташкил этилади
••••••••••••••
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли даромадини ошириш ва аҳоли турмуш тарзини юксалтириш борасида амалий ишлар ташкил этилган.
Режалар доирасида қишлоқда жойлашган истироҳат боғида ҳам таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли кўнгилочар ўйингоҳларни ишга тушириш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, вилоят раҳбари ташаббусига кўра, мазкур истироҳат боғи ҳудудида ҳайвонот боғи ташкил этилиши режалаштирилган.

Андижонлик ҳайдовчилар чемпионат мобайнида махсус кийимларда хизмат кўрсатади
••••••••••••••••
Вилоятимиздан бошқа вилоятларга йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар қонуний тартибда ўзини ўзи банд қилганлик рўйхатидан ўтишлари бўйича тарғиботлар ўтказилмоқда.
Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи иштирок этаётган учрашувларда шунингдек, лицензия ва лицензия варақаларини олган ҳолда фаолият юритиш, йўл қоидаларига амал қилиш ҳақида алоҳида эслатмалар билдирилмоқда.
Бир кун ичида ўзини ўзи банд қилиш бўйича қонуний рўйхатдан ўтган ҳайдовчилар сони ўртача 20 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари Андижонда ўтказилиши ҳақида маълумот берилиб, халқаро тадбир доирасида ҳайдовчилар учун махсус форма жорий этиш бўйича таклиф илгари сурилди.
Тез фурсатларда ҳайдовчиларнинг хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланишига мўлжалланган махсус уст-бош дизайни тайёрланади.

Лўғумбек қишлоғида аҳолига суюлтирилган газ балонлари тарқатилди
••••••••••••••
Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида "Ҳаққулобод", "Навжур", "Чекёр" ҳамда "Ровот" маҳаллалари мавжуд.
Вилоят ҳокими бошчилигида ташкил этилган кенг кўламли ишлар мобайнида хонадонларга жами 608 дона суюлтирилган газ балонлари етказиб берилиб, бўшларига алмаштирилди.