Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23K subscribers
43.7K photos
5.11K videos
9 files
11.3K links
Download Telegram
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Шавкат Мирзиёев: мы должны как лечить больных, так и развивать экономику

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пахтаободда кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилмоқда

Пахтаобод туманининг Муаззинбой маҳалласи ҳудудида “барак” типидаги уйлар мавжуд бўлиб бу иншоотлар замон талабига мос келмай қолгани сир эмас. Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари М.Юнусова ҳамда туман ҳокими етакчилигида сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари мазкур ҳудудда бўлишиб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашишди, янги қурилажак турар жойлар ҳақида фикрлар алмашилди. Мавжуд 14 та “барак” уйлар ўрнига қурилажак замонавий турар жойлар аҳолининг турмуш тарзи яхшиланишига асос бўлиши тайин.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугунги кунда вилоятдаги барча умумий ўрта таълим муассасалари босқичма-босқич 3 тоифага бўлиниб, 1-ва 2- тоифага киритилган мактаблар янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилган. Шунингдек, таъмирлаш ишлари 3-тоифадаги таълим муассасаларида жорий йил 1 август кунига ва Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда 15 август кунигача якунланиши белгиланган.

Андижон вилоят халқ таълими
бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️АОКАнинг расмий каналлари:

📌
@aoka_uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Telegram'даги расмий саҳифаси;

📌 @koronavirusinfouz коронавирус ва эпидемиологик вазият билан боғлиқ энг сўнгги, тасдиқланган ва ишончли маълумотлар, инфекциядан ҳимояланиш бўйича тавсиялар;

📌 @Rasmiy_xabarlar_Official барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформаси;

📌 @Korotko_oglavnom — дунё медиасидаги бирламчи манбалардан халқаро ва минтақавий янгиликлар;

📌 @hudud_inform — ҳудудий ахборотлар, аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари, ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари эълон қилинадиган канал;

📌 @kitoboqiuz — АОКА тизимида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан энг сара асарлар электрон шаклда юклаб бориладиган ресурс.
СОЯ ЭКИШ ТАЖРИБАСИ ЎЗИНИ ОҚЛАМОҚДА

Қишлоқ хўжалиги нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, балки саноатни ҳаракатга келтирувчи, экспорт салоҳиятини ҳам юксалтирувчи соҳадир.
Давлатимиз раҳбари 23-июль куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб, соҳани янги босқичга кўтариш бўйича ўзининг аниқ ва пухта ўйланган таклифларини илгари сурди.
Шундан келиб чиқиб, Асака тумани ҳокими томонидан тумандаги "Янги хаёт" массивидаги “Асакалик Равшанбек” фермер хўжалиги далаларида экилган соя ўсимлигининг ривожланиши кўздан кечирилди. Жараёнда, далада экилган соялар аллақачон гуллаб, мева тугишни бошлагани яққол кўзга ташланмоқда.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Меҳр гулининг ифори – Аёл...

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси Қўрғонтепа тумани бўлими ташаббуси билан, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги, Қорасув шаҳар ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ва Андижон вилояти 21-“Пахтачи” сайлов округи депутати ҳамкорлигида, ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган оилаларда ҳамда кам таъминланган хонадонларда истиқомат қилувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр гулининг ифори – Аёл...” акцияси ўтказилди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бўстон туман аҳолисига тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига етарли шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими жорий йилнинг 29 июль куни ҳомийлар томонидан таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Бўстон тиббиёт коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида бўлимга 4 нафар, қишлоқ врачлик пунктларига 14 нафар жами 18 нафар ёшлар ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан тез тиббий ёрдам бўлимига қўшимча 1 дона “DAMAS” русумли махсус автомашина ажратилди. Коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ҳамда беморларга тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Диспетчерлик” хизматига қўшимча бино ажратилди ва у ҳам таъмирдан чиқарилди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳридаги эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиниб, арафалик эҳсонлари тарқатилди

Жорий йилнинг 29 июль куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан кириб келаётган Қурбон Ҳайити муносабати билан “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида Андижон шаҳридаги 2800 та эҳтиёжманд оилалар учун жонлиқ сўйилиб, арафалик эҳсонлари тарқатилди.
Шаҳар ҳокими раҳбарлигида бир гуруҳ мутасаддилар хонадонларда бўлиб, аҳоли ҳолидан хабар олдилар. Улар томонидан берилган байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари оилаларга қувонч улашди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram