Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.84K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Расман: Андижон - ФИФА турнири мезбони
•••••••••••••
Бир неча соат олдин футзал бўйича мундиалнинг ҳал қилувчи учрашувлари мезбони Андижон эканлиги эълон қилинди.

Шунингдек, Бухоро ва Тошкент ҳам мезбон шаҳарлар қаторига киритилган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига Андижон, Бухоро ва Тошкент шаҳарлари мезбонлик қилади.

-Бу буюк мамлакатдаги биринчи ФИФА турнири бўлади ва мен ушбу учта буюк шаҳардан мухлислар келиб қўллаб-қувватлашларини кутаман, бу албатта жуда қизиқарли ўйинлар тўплами бўлади, – деди ФИФА президенти Инфантино.

Саҳифа: @andpress
Ўқувчилар қадимий гўшаларга саёҳатга жўнаб кетдилар
•••••••••••••••••
Шаҳрихон туманидаги "Академик Саримсоқов" номидаги хусусий таълим мактабида фан олимпиадасида ўтказилган.

Унда ғолиб бўлган 25 нафар ўқувчилар Самарқанд вилоятига саёҳатга боришлари ташкил этилди. Ўтказилган олимпиада Академик Саримсоқов хотирасига бағишланган.

Маълумот учун, ушбу мактаб давлат раҳбари ташаббусига асосан вилоят раҳбари бошчилигида ташкил этилганди.

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Кучли ёмғирлар кутилмоқда
••••••••••••
Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари саналган Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирамиз!

Вилоятимиз ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Саҳифа: @andpress
Андижонда фестивал
•••••••••••••
15-19 апрель кунлари Андижон вилоятида халқаро анъанавий "Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ўтказилди.

Фестиваль Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереяси ва меъморий кўргазмалар, пленэрлар, рассомларнинг маҳорат дарслари, байрам тадбирлари билан тўлди. Мазкур тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари ва маъсуллар иштирок этдилар.

Фестивал сўнгида фаол иштирокчилар Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг медаль, диплом ва сертификатлари билан тақдирланадилар.

Саҳифа: @andpress