Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Хамроев тумандаги саноат ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими С.Мамитова амалга оширилаётган ишлар, режалар хусусида гапириб, "Кўҳинур" МФЙ ҳудудидаги бу ерлардаги қурилишлар тез кунларда битирилиб, йирик саноат ҳудудига айланишини, шу билан биргаликда ёшлар учун кўплаб ишчи ўринлар яратилишини таъкидлади.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
20 МИНГ БОШ ЖЎЖА ТАРҚАТИШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Пандемия пайтида энг устувор масала - аҳолининг реал даромадларини янада ошириш ҳамда бандлигини таъминлашдир. Ушбу мақсад йўлида Олтинкўл туманида навбатдаги қадам ташланди. “Робия нурли истиқболи” фермер хўжалигида 20 минг дона “Бройлер” жўжа очирилиб, айни дамда парваришига киришилди. Жўжалар 10 кундан сўнг кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда тадбиркорликка иштиёқи баланд мактаб битирувчиларига тарқатилади. Бу вақт мобайнида паррандалар хўжалик аъзолари томонидан тўйимли озуқалар билан парваришланиб, касалликларга қарши эмланади.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда коронавирус касаллигини юқтириб олган
30 нафар бемор буткул соғайди

Бугун, 16 июль куни Андижон вилоятида даволанаётган беморларнинг 30 нафари коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўл туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар қўллаб-қувватланди

Олтинкўл тумани ҳокимлиги томонидан ҳудудда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фарзанд тарбиялаётган 52 нафар аёлга тикув машиналари ва электропечлар тарқатилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Юнусова Олтинкўл туман ҳокими Н.Ўринбоев ва туман сектор раҳбарлари иштирок этди.
Пандемия туфайли бу аёллар эҳтимолки, айни дамда бор имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаслар. Лекин улар берилган озгина эътибор ва далда билан ҳам оиласини оғир вазиятдан олиб чиқиб кетишга қодирлар.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонликларга яна бир бор мурожаат қилди

Жорий йилнинг 13 июль куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
Мазкур видеоселекторда давлатимиз раҳбари вилоятлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларига коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб бериш билан биргаликда ҳудудларда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари аҳолига карантин талабларини бажаришлари муҳимлигини айтган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги савол ва мурожаатларга шахсан ўзлари жавоб бериш кераклигини айтиб ўтди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур топшириғига асосан Андижон вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилиш билан бирга ижтимоий тармоқларда келган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳам муҳокама қилинди.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Давлатимиз раҳбари мазкур уч тармоқни жадал ривожлантириш, уларнинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Президент ознакомился с новыми проектами в нефтегазохимической, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Также обсуждены итоги деятельности АО «Узбекнефтегаз» за первое полугодие.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств. Глава государства поставил конкретные задачи по ускоренному развитию этих трех отраслей, увеличению их доли в экономике, а также обеспечению их стабильной работы в условиях пандемии коронавируса.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хотин-қизлар қўллаб қувватланди

Хонобод шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарори мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча грант асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун шаҳардаги 24 нафар қизларга тавсияномалар берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки

Обновляющийся Узбекистан: технопарк "Digital City" в городе Андижане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter