Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.3K subscribers
43.7K photos
5.11K videos
9 files
11.3K links
Download Telegram
Пахтаободда Агротехник тадбирларга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 июль куни Ёқубов массивидаги “Анорбой Абдуқаххор” фермер хўжалигида туманда фаолият юритаётган фермер хўжалиги раҳбарлари ва алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида чеканка агротехникасини тез фурсатда тугатиш, ғўза қатор ораларига ишлов беришни сифатли ва узлуксиз олиб бориш ҳамда сувдан оқилони фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази раҳбари А.Қўлдошев, вилоят Фермерлар Кенгаши раиси Ф.Набижонов, вилоятдан туманга бириктирилган вакил Б.Раҳмонов, шунингдек, туман ҳокими ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жалақудуқлик 150 нафар аёллар иш билан таъминланди

“Al-hakim” хусусий корхонаси томонидан Жалақудуқ туманида аёллар учун янги 150 та иш ўрни мавжуд трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Ушбу корхона асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бирга уни Марказий Осиё ва Россия давлатларига экспорт қилиш билан шуғулланади. Ўтган давр мобайнида корхона томонидан 1 млн доллар миқдорида маҳсулот экспортини амалга оширган. Мазкур корхонанинг очилишида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Ўзбек урф-одатларимизга кўра, иш олдидан қуръон тиловат қилиниб, қўй сўйилди.
Шунингдек, мазкур корхона томонидан 2021 йил учун 700 та аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида корхонанинг 2-қисмини қуриб битказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Туризмни такомиллаштириш давр талаби

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод тумани Тош ота МФЙ да жойлашган "Имом ота" зиёратгоҳида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Шунингдек, Юртбошимизнинг топшириғига асосан, туризмни ривожлантириш, жойларда меҳмон уйларини ташкил қилиш, чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Имом ота” зиёратгоҳида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишди. Келгусида зиёратгоҳ ҳудудида йўл ва пиёдалар йўлакчаси, гулхона, ёритгичлар ўрнатиш, ҳудудда хизмат кўрсатиш шаҳобчалари барпо этиш, меҳмон уйларини қуриш, автотураргоҳ ҳамда тиббий пункт ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Шундан сўнг вилоят раҳбари Хонобод шаҳрини “Туризм шаҳри”га айлантириш, ички туризмни ривожлантириш учун ишланган таклифий лойиҳа билан танишди ва қўшимча таклифларини билдирди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хонобод шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар қўллаб-қувватланди

Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда пандемия даврида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари ҳар бир ҳудудда амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Хонобод шаҳридаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 17 нафар хотин-қизларнинг, 2 нафарига бепул даволаниш учун ордер, 4 нафарига тикув машинаси, 6 нафарига духовка, 5 нафарига эчки берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси А.Ғаниев томонидан ўзига бириктирилган Хўжаобод, Андижон ва Жалақудуқ туманларини боғлаб турувчи 33-Карантин постида карантин қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш юзасидан масъуллар ва фуқароларга тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Черногория Президенти Мило Жукановични миллий байрам – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Черногории Мило Джукановича по случаю национального праздника - Дня государственности.

#Mirziyoyev #qutlov #Chernogoriya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот

Шаҳар ва туманлардаги санитария-эпидемиология осойишталик марказлари

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти шифокорларидан ташаббус!

“Ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро – пандемияга қарши!”

Тиббиётга қадам қўйишдан аввал Гиппократ қасамини ичганмиз. Беморлар ирқи, дини, насл насаби, ёши ва жинсидан қатъий назар эътиборимизга эҳтиёжи борми, тамом, қўлдан келган борки кўмакни аямаймиз. Айни кунда эса ана шу ёрдамимиздан ташқари тарғибот-ташвиқот тадбирларимиз зарурати ҳам туғилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Йил якунига қадар 3 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилиши эвазига 510 та янги иш ўринлари яратилади

Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан ўтказилган тадбиркорлик кунида “SPACE GATE” МЧЖ томонидан 3 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилиши ва тикувчилик цехи ташкил этиш натижасида 510 нафар янги иш ўринлар яратиш лойиҳаси тақдим этилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram