Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.4K photos
4.82K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Хўжаобод туманида қуёнчилик кластери ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида қуёнчиликка алоҳида эътибор қаратган ва ушбу соҳани ривожлантириш тўғрисида тавсиялар берган эди. Ҳозирда Хўжаобод туманида қуёнчилик соҳасини ривожлантириш бўйича Хўжаобод туман "Бобур" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "ҲАМЗА ТИМСОЛИ" масъулияти чекланган жамияти томонидан қуёнчилик кластери ташкил этилди. Бугунги кунда корхонада 150 дан зиёд зотдор қуёнлар парвариш қилинмоқда. Корхонанинг бу йилги режалари қуёнлар сонини 2000 тадан ошириш ва аҳолига етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш. Бу кластер жорий йилда тумандаги 50 га яқин оилаларга зотдор қуёнлар тарқатди.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур видеоселекторда давлатимиз раҳбари вилоятлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларига коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб бериш билан биргаликда ҳудудларда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари аҳолига карантин талабларини бажаришлари муҳимлигини айтган ҳолда мурожаатлар қилиши кераклигини айтиб ўтди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур топшириғига асосан Андижон вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фанлар академияси Математика институти

Обновляющийся Узбекистан: Институт математики Академии наук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли тадбиркорлар ушбу сўровнома айнан сиз учун!

Сиз томондан берилган жавобларга асосан йиғилган маълумотлар таҳлил қилиниб бизнес муҳитини яхшилашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Вақтингизни аяманг ва келажагингизга бефарқ бўлманг.

👇Сўровномада иштирок этиш
https://ru.surveymonkey.com/r/CZDHCTB

Сўровда иштирок этганингиз учун катта раҳмат!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳарбий маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун Андижон вилоятида хизмат олиб бораётган ҳарбийлар яшашлари учун барча замонавий шароитларга эга бўлган кўп қаватли уйлар қурилаётган манзилда бўлди. Жараёндан фотолавҳалар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хўжаобод туманида “Ишга марҳамат моно маркази”нинг қурилиши давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек Хўжаобод туманида “Ишга марҳамат моно маркази”нинг қурилишига старт берилган эди. Ушбу марказнинг асосий вазифалари 23 турдаги касб-ҳунарга 3 та хорижий тилларда ўқитиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, хорижга вақтинчалик кетаётган ва қайтган фуқароларни психологик мослаштириш, тадбиркорлик асослари, бизнес лойиҳа тузишни ўргатиш, тадбиркорлик ривожлантириш бўйича ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда аҳолига юридик хизмат кўрсатишдан иборат бўлади. Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу иншоот қурилиш жараёнини кўздан кечирди ва талаб таклифларини билдирди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram