Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Асака деҳқон бозори раҳбари тадбиркорларни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақоратлагани ҳамда фуқаролар томонидан бозор ҳудудида тартиб ўрнатилишини сўраб 2020 йил 5 июль куни ижтимоий тармоқларда қилган мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади

Асака тумани деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Р.Мамаюсуповнинг фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, бозор ҳудудидаги тартибсизликлар ҳамда тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдаги сусткашлиги учун Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 3 июлдаги 04-сонли ҳамда Асака туман ҳокимлигининг 2020 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баёнига кўра Асака дехқон бозорига Шахобиддин Юсупов вақтинчалик раҳбар лавозимига тайинланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев банк секторини трансформация қилиш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу жараённи фаоллаштириш, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации банковского сектора.
Указано на необходимость ускорения этого процесса, инвентаризации не свойственных банкам функций, повышения качества их кредитного портфеля и проектов.
Подчеркнута необходимость самостоятельного привлечения коммерческими банками финансовых ресурсов без государственной поддержки.

#Mirziyoyev #yigilish #banklar #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа информационных технологий имени Мухаммада аль-Хорезми


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида карантин қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган рейдлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ АМАЛИЙ ИШЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ҳафтанинг ҳар Душанба куни тумандаги марказий деҳқон бозорида профилактик зарарсизлантириш куни этиб белгиланган.
Шунга кўра бугун Асака туманидаги деҳқон ва озиқ-овқат бозорида режага асосан профилактик зарарсизлантириш ва ювиш ишлари олиб борилди.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қуёнчилик: Осон, камхарж ва сердаромад бизнес

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифи давомида қуёнчиликка ҳам алоҳида эътибор қаратганлигидан хабарингиз бор. Бугунги кунга келиб вилоятимизда қуёнчилик кластерлари кўплаб ташкил этилмоқда. Жумладан, Булоқбоши туманида "Бадаловлар келажаги-2020" қуёнчилик йўналишидаги оилавий кластери ташкил этилган бўлиб, шу кунгача тумандаги кам таъминланган оилаларга 500 дан ортиқ қуён тарқатди.
Шунингдек, ушбу оилавий кластерга 10 июлга кадар Италия давлатидан наслли 100 дона она қуёнлар олиб келиниши режалаштирилган.
Ҳозирда маҳаллий қуёнлардан 200 дона боқилмоқда. 6 ой давомида наслли қуёнлар сонини 3 мингтага етказиш мақсад қилиб қўйилган.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳамат туманида 600 ишчини доимий равишда иш билан таъминлаш қувватига эга янги трикотаж цехи фойдаланишга топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги инвестицион лойиҳаларнинг тақдимоти-тадбиркорлик субъектларининг янги мақсадлари.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Марҳамат туманида 600 ўринли корхона ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5325-сонли Фармонини амалга ошириш мақсадида олис ҳудуддаги хотин қизлар бандлигини таъминлаш борасида Марҳамат туманидаги Миришкор МФЙда 600 ўринли "Касаба текстиль ҳамкор" МЧЖ тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита иштирок этди. “Касаба текстиль ҳамкор” қурилишида тадбиркор Ҳайдаров Қувончбек ўз ҳисобидан 3 млрд сўм ҳамда касаба уюшмалари федерацияси томонидан 3 млрд сўм маблағ ажратилиб, жами 6 млрд сўмга 2 ой муддат ичида қуриб битказилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram