Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят раҳбари “Обод маҳалла” “Обод кўча” “Обод хонадон” ташаббуси доираси аҳоли хонадонларида бўлди

Жорий йилнинг 24 июнь куни вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Айшахоним маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур маҳалла аҳли ўз томорқаларидан самарали фойдаланишда катта тажрибага эга. Вилоят ҳокими Алишер Акбаровлар хонадонида бўлиб, уларнинг 4 сотихли иссиқхонада етиштираётган озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечирди. Оила аъзолари билан самимий суҳбат жараёнида уларнинг муаммолари билан қизиқди. Қаҳҳорбек Акбаровлар оиласи ҳам ҳалол меҳнатдан катта даромад топаётган миришкорлардан ҳисобланади. Вилоят раҳбари уларнинг гулхонаси билан танишди. 8 сотих томорқада парваришланаётган 800 турдан ортиқ гул кўчатлари ҳар қандай кишининг ҳавасини келтириши шубҳасиздир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.
Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни ушбу ҳиёбонда ҳайкал ўрнатилган эди.
Президентимиз мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Сегодня Шавкат Мирзиёев также посетил сквер имени Ислама Каримова в городе Москве, который расположен неподалеку от посольства нашей страны.
Здесь 18 октября 2018 года был установлен памятник в честь выдающейся личности, снискавшей огромное уважение и авторитет не только в Узбекистане, но и в мировом сообществе.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника и отдал дань уважения памяти Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
10 НАФАР БИТИРУВЧИЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИЛАР

Жорий йилнинг 24 июнь куни Марҳамат тумани ҳокими туман ҳокимлиги биносида шу йил 11-синфни олтин медалга тамомлаган ҳамда олий ўқув юртларига муддатидан олдин ўқишга кирган битирувчи ёшлар билан учрашди.
Тадбирда туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари, туман ХТБ мудири ҳамда тумандаги барча мактаб директорлари ва ота-оналар иштирок этдилар.
Учрашувда 63 нафар 11-синфни олтин медалга тамомлаган битирувчи ёшларни табриклаб, уларга олтин медаль ва эсдалик совғаларини топширилди.
Тадбир давомида туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи жами 10 нафар, жумладан, 3-ДИМИнинг 4 нафар, 10-мактабнинг 3 нафар, 30-мактабнинг 2 нафар ва 9-мактабнинг 1 нафар битирувчи ёшларини олий ўқув юртларига муддатидан олдин ўқишга кирганлиги муносабати билан табриклаб, уларга эсдалик совғаларни топширишди.

Фото: Марҳамат туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Турар жой биноларининг қурилишига эътибор

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Андижон шаҳридаги турар жой биноларининг қурилишига масъул пудратчи ташкилотлар раҳбарлари, тегишли мутасаддилар ҳамда банк муассасалари бошлиқлари билан учрашди.
Учрашув давомида биноларни мустаҳкам, чидамли ва сифатли қилиб бунёд этиш, унда истиқомат қилувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор бериш кераклиги қайд этилди. Шунингдек, биноларнинг ташқи кўриниши ва дизайни, қурилиш материалларининг сифати ҳам алоҳида аҳамиятга эга экани айтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram