Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар режасини, шу жумладан МДҲ ва ШҲТнинг навбатдаги саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида англашиб олдилар.

В Москве состоялись переговоры Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента России Владимира Путина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Лидеры также обменялись мнениями по международной и региональной повестке. Согласовали график предстоящих встреч на высшем уровне, в том числе вопросы подготовки и проведения очередных саммитов СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ – УСТУВОР ВАЗИФА

23
июнь куни Шаҳрихон туманида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган оналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хонобод шаҳар ҳокими шаҳарда жойлашган Тейит МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда Тейит МФЙда истиқомат қилаётган фуқароларнинг оилавий даромадларини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида мутасаддилар сўзлари тингланди. Шундан сўнг фуқаролар муаммо ва таклифлари эшитилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят раҳбари “Обод маҳалла” “Обод кўча” “Обод хонадон” ташаббуси доираси аҳоли хонадонларида бўлди

Жорий йилнинг 24 июнь куни вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Айшахоним маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур маҳалла аҳли ўз томорқаларидан самарали фойдаланишда катта тажрибага эга. Вилоят ҳокими Алишер Акбаровлар хонадонида бўлиб, уларнинг 4 сотихли иссиқхонада етиштираётган озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечирди. Оила аъзолари билан самимий суҳбат жараёнида уларнинг муаммолари билан қизиқди. Қаҳҳорбек Акбаровлар оиласи ҳам ҳалол меҳнатдан катта даромад топаётган миришкорлардан ҳисобланади. Вилоят раҳбари уларнинг гулхонаси билан танишди. 8 сотих томорқада парваришланаётган 800 турдан ортиқ гул кўчатлари ҳар қандай кишининг ҳавасини келтириши шубҳасиздир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram