Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Избоскан туманида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги ишлар амалда

Избоскан
туманида “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” тамойили асосида маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларни обод ва кўркам масканга айлантириш бўйича туман ишчи гуруҳи тузилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида штаб ташкил этилди. 2020 йил 10 июнь куни ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, гуруҳ аъзолари маҳаллаларга бириктирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Нима учун хамма ниқоб (маска) тақиши керак юқоридаги суратда бунга жавоб. Ўзингиз ва яқинларингиз асранг. Карантин қоидаларига амал қилинг...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон халқаро аэропортига Бобур номи берилди

Андижон шаҳридаги халқаро аэропортга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Қайд этилишича ушбу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ, КЎЧА ФАЙЗИ, ХОНАДОН САРИШТАЛИГИ БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

Андижон вилояти Олтинкўл туманида "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М. П. Юнусова иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир кўча ва маҳаллаларда "Обод хонадон"," Обод кўча" ва "Обод маҳалла" тамойилларини кенг жорий этиш бўйича белгилаб берган вазифаларни барчамиз аввало ўз ишлаш услубимиз учун асосий тамойил сифатида белгилаб олишимиз, бу ғояларни кенг жамоатчилигимиз орқали халқимизнинг турмуш-тарзи ва маданиятига сингдиришимиз лозим - дейди бошқарма бошлиғи алохида таъкидлаб.
Мазкур ҳайрли тадбирларда ҳар бир хонадондаги маиший- маданиятни, томорқа маданиятини ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, амалий натижалар кўрсатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Асака тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Расулов Дониёр Мамазокир ўғли тайинланди.

Тайинловга қадар Расулов Дониёр Мамазокир ўғли, "Uzauto Motors" акциядорлик жамияти ҳодимлар бошқаруви дирекцияси ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Расулов Дониёр Мамазокир ўғлига янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БИТИРУВЧИЛАР ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг олтин ва кумуш медаллари ҳамда Хўжаобод тумани ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан 2019-2020 ўқув йилини аъло баҳолар ва наъмунали хулқи билан тамомлаган 80 нафар битирувчилар тақдирланди. Тақдирлаш маросими Хўжаобод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Тадбирда Хўжаобод тумани ҳокими, тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, таълим муассасалар директорлари, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича Балиқчи туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими Жасурбек Абдураимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича Қўрғонтепа туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими Авазбек Эргашев иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛИМА СОЯ ЭКИШ ВА ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий баҳори» фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш таклифини берган эди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шаҳрихонлик фахрийлар Хонободда

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, юртдошларимиз ўртасида “Саломатлик учун беш минг қадам” ташаббусини оммалаштириш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида бир гуруҳ фахрийларнинг Хонобод шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Меҳмонларни Хонобод шаҳар ҳокими кутиб олиб, уларга кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси ва вилоятимиз ҳокимининг саъй-ҳаракати билан Хонободда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободончилик ишлари ҳақида сўзлаб берди.
Фахрийлар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар ва бир олам таассуротлар билан қайтдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида туризмни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Избоскан туманидаги 11-синф битирувчилари орасидаги Олтин медал соҳибларини тақдирлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди

Избоскан туман халқ таълим бўлими умумий ўрта таълим мактаб битирувчилар ва ёшлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Тошкент давлат аграр универститети Андижон филиали директори, тумандаги барча мутасадди ташкилот раҳбарлари, туман халқ таълим бўлими мудири, тумандаги барча мактаб директорлари ҳамда 220 нафар битирувчи ва ёшлар иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram