Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими топшириқларига асосан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари янада жадаллаштирилди.

Андижон шаҳридаги барча кичик даҳаларда амалий ишлар ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Болаларимиз телефон ва телевизордан узоқлашиб, маҳалламизни текис йўлларида велосипедлар учишмоқда, бирга ўйнаб-кулишмоқда, кўриб севинаяпмиз!”

Андижондаги чекка маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар Жалақудуқ тумани мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
“Умра” зиёратига оид маълумот

Андижон вилояти аҳолиси диққатига!

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, кучга кирган.

Ушбу қарорга кўра, белгиланган янги норма талаблари асосида фақатгина вилоят туризм бошқармаси томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга туроператор “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга саналади.

10 ноябрь 2023 йил ҳолатига кўра Андижон вилоятида қуйидаги туроператорларгина “Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича бўйича лицензияга эга:

1. “Rixos tour” МЧЖ Андижон вилоят филиали;
2. “MG Tour” MЧЖ;
3. “Sultan travel 2022” МЧЖ;
4. “Salaam” МЧЖ.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан кучга кирган янги норма талабларига кўра, тегишли лицензияга эга бўлмаган туроператорларга “Умра” тадбирини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.

Тегишли лицензиясиз фаолиятни ташкил этиш амалдаги қонун хужжатларига кўра ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, фуқароларга тегишли лицензияга эга туроператорлар хизматидан фойдаланиш тавсия этилади.

@muslim_ibrokhimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги 3 ва 4-кичик даҳа ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар олдидаги бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида тўқсонбости экинлари экилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими топшириқларига асосан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жадаллаштирилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги 4 ва 5-кичик даҳа ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги
——————
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Баёни талабларига мувофиқ, 2023 йилнинг 15 ноябрь кунидан - 15 декабрь кунига қадар юртимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади.

Қадрли ватандошлар!

Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу мурожаат орқали, хонадонингиз ҳамда иш жойингизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни ва буни кенг тарғиб қилиш орқали "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да фаол иштирок этишингизни сўрайди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касбига содиқ тиббиёт ходимлари мукофотланди

Саҳифа: @andpress
#fotoreportaj

Хабарингиз бор хозирги кунда вилоятимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллаштирилган.

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда иссиқликни таъминлаш учун Хитой ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа қурилиши давом этмоқда.

Бугунги кунда 1 ва 2-кичик даҳадаги ишлар якунланмоқда ва 3-кичик даҳа худудидаги уйларни иссиқлик манбаи тизимига улаш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа@ @andpress
Асака туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари фаол шаклда давом этмоқда.

Туманда ишга туширилган марказий қозонхона орқали 1 минг 34 та хонадон, 6 та ижтимоий объектлардан 4 та боғча, битта мактаб, битта туғруқ комплекси ва 3 та ташкилот бинонинг иссиқлиги таъминланади.

Жумладан, 2-туғруқ комплексини иссиқлик тармоғига улаш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа: @andpress