Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.
Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр ремесленников в городе Маргилане.
В центре, созданном на основе государственно-частного партнерства, 600 народных мастеров наладили изготовление 200 видов атласа и адраса, ковров, швейных и других изделий. Трудоустроены 2 тысячи женщин и молодых людей.
Здесь же представлена информация об инвестиционных проектах в шелковой промышленности региона.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #hunarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Мухтарам Юртбошимизнинг 2020 йил май ойидаги Андижон вилоятига қилган ташрифида, аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида бир қанча вазифаларни белгилаб берган эди. Ушбу вазифаларга асосан бутун вилоятимиз бўйлаб аҳоли орасидаги кам таъминланган оилаларни даромадга йўналтириш ва иш билан таъминлаш орқали иқтисодий ахволини яхшилаш устида қатор сайи-ҳаракатларни амалга оширилиб келмоқда.
Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўзи раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олмоқда.
Мазкур жараёнда камбағалликни қисқартириш, бунинг учун аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар амалга оширилмоқда. Кам таъминланган оилалар пандемия шароитида қийналаётганликлари инобатга олиниб уларни даромадга йўналтириш мақсадида 40 бошдан парранда тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлатимиз раҳбари Фарғонада ўтаётган йиғилишда халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади. Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.
- Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Глава государства на проходящем в Фергане совещании отметил, что приехал в регион, чтобы открыто поговорить с народом, вместе решить проблемы и облегчить заботы людей. Он затронул события в Сохском районе.
- События в Сохе не должны повлиять на нашу дружбу с кыргызским народом, наши взаимные поездки и общие планы. Нам нужно быть спокойными, терпеливыми, сострадательными. Соседство - на тысячи лет, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ВАТАНПАРВАР МАРД ВА ФИДОИЙ ЎҒЛОНЛАР–ЮРТ ИФТИХОРИ

Маълумки, Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида хизмат қилаётган ўғлонлар хизматлари катта бўлди. Ўз зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан бажарган бундай мард, фидоий гвардиячилар қаторида Шаҳрихон туманининг Мустақиллик маҳалласида туғилган Акбаров Аброрбек Адҳам ўғли ва Назармаҳрамлик Орифжонов Отабек Улуғбек ўғли ҳам борлиги жуда қувонарлидир.
Бугун бу юртдошларимизнинг ота-оналарига мана шундай ватанпарвар фарзандларни тарбиялагани учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пахтаободда 24 ҳонадонга кўмак берилди

Пахтаобод туманида жойлашган Соҳил МФЙда эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилган 24 та хонадоннинг ҳар бирига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бориб аҳволни ўргандилар, масала ва муаммолар ечими жойнинг ўзида ҳал этилишга киришилди. Маҳалладаги Одилжон Ўринов, Хаётбек Дармонов, Аъзамжон Турғуновларга 100, 140 тадан товуқ тарқатилган бўлса, Моҳинур Қўчқорова томорқасида беминнат тарзда иссиқхона қурилиши бошланиб, 2 бош эчки берилди.
Юқоридаги ишлар бошқа ҳонадонларда ҳам давом этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.
Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.
Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил Узбекско-Корейский международный университет в Фергане.
Шавкат Мирзиёев побеседовал с ректором университета и корейскими преподавателями, поинтересовался учебной программой и содержанием обучения, успеваемостью студентов.
Должностным лицам даны указания пересмотреть систему высшего образования нашей страны, изучив учебные программы южнокорейских университетов, максимально ориентировать студентов на практическую работу.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter