Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги олдида турган долзарб масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибида:

•ёлғиз яшаётган ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш;

•"Мурувват" ва "Саҳоват" уйларига жойлашиш учун келиб тушган мурожаатлар таҳлили;

•меҳнатга лаёқатли, лекин ишсиз ҳолдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;

•спортга лаёқатли, ногиронлиги бўлган 10-35 ёшгача шахсларнинг
пара спорт билан шуғулланишини таъминлаш;

•протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;

•ногиронлиги бўлган болаларни таълим шакллари орқали ўқишга қамраб олинишига оид зарурий масалалар кўриб чиқилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимиздаги сектор раҳбарлари иштирокида Хўжаобод туманидаги ДХХ чегара қўшинлари взводи ҳарбийлари учун барпо этилган янги уй-жойларни топширди.

Ҳарбийлар оиласи янги хонадон калитларини тантанали тарзда қабул қилиб олдидар.

Шунингдек, ёши улуғлар бошчилигида ўтган тадбирда взводнинг янги маъмурий биноси очиб берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги ДХХ чегара қўшинлари взводида ҳарбийлар учун барпо этилган янги уй-жойлар топширилди.

Шунингдек, взводнинг янги маъмурий биноси очиб берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижондаги ДХХ чегара қўшинлари взводи ҳарбийлари учун барпо этилган янги уй-жойлар бугун Андижон вилояти ҳокими томонидан сектор раҳбарлари иштирокида эгаларига топширилди.

Хўжаобод туманидаги ушбу взвод ҳарбийлари, ўз оиласи билан янги хонадон калитларини тантанали тарзда қабул қилиб олдилар.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятимиз раҳбари Андижон шаҳридаги янги подстанция қурилишига келди.

Ушбу 20 мегаваттлик янги подстанция республикамиз миқёсидаги йирик ва самарали режалардан саналади.

Лойиҳа ёрдамида Андижон шаҳридаги кичик даҳаларнинг электр энергия таъминоти барқарорлашиб, ҳозирдаги мавжуд 3 та йирик подстанциянинг кучланиши енгиллашади.

Қурилишни 1 ноябрга қадар якунлаш режалаштирилган. Иш жараёнлари ғоят жадал суратда кечмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Вилоят ҳокими экспорт амалга ошираётган Андижон тадбиркорлари билан учрашди.

Мазкур учрашувда вилоят раҳбарининг 10.000 иш ўрни яратиш ташаббуси бўйича режалар ҳақида сўз борди.

Кўплаб масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди ва олдиндаги вазифалар белгилаб олинди.

Саҳифа: @andpress