Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кўрсатмаларига асосан "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури учун танлаб олинган Бўстон туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари томонидан олдинда белгиланган режалар, маҳаллани иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ҳаракатлари хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, ҳар бир хонадондан вакил таклиф этилган аҳоли йиғинида, маҳалла бўйича режалар давлат идоралари зиммасида бўлиши, шу билан бир қаторда хонадон ҳудудини ободонлаштириш уй эгалари томонидан амалга оширилишига бир овоздан келишиб олинди.

Саҳифа: @andpress
#фоторепортаж

Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида эрта тонгдан юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепадаги яна бир маҳалалада байрам
——————
“Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастурига Андижондан танлаб олинган “Қизил тўқай” маҳалласида вилоят ҳокими топшириқларига асосан аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Маҳаллада aмалга оширилиши режа қилинган ишлар олдидан, ушбу маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари иштирокида бир дастурхон атрофида суҳбат ўтказилиб, тадбир ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
Малайзиялик сайёҳларнинг биринчи гуруҳи Андижонга келди
——————
Республикамиздаги туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, чет элдан сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида президент ташаббуслари асосидаги ҳаракатлар ўзининг натижаларини кўосатмоқда.

Вилоят ҳокими бошчилигида Андижон вилоятига нафақат қўшни давлатлар, балки бошқа мамлакатлардан сайёҳларни жалб этиш юзасидан маданият ва туризм бошқармаси томонидан Малайзияда фаолият олиб борувчи туроператорлар билан музокаралар ўтказилди.

Икки томонлама келишувларга эришилиб, Малайзиядан 20 нафардан ортиқ биринчи сайёҳлар гуруҳи Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Саҳифа: @andpress
Вилоятимиз ҳокими бошчилигида Избоскан тумани “Гулистон” маҳалласида ишлар жадал суратда кечмоқда, шу билан бирга ёшлар муаммоларини ҳал этилмоқда
——————
Маълумки, “Гулистон” маҳалласи президентимиз ташаббуси асосида ташкил этилган "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури учун танлаб олинган 4 та маҳалладан бири саналади.

Вилоят раҳбари маҳаллада амалга оширилаётган ишлар давомида аҳоли учун муҳим саналган ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор қаратган.

Жумладан, ҳудуддаги 30-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ушбу мактабни қайта реконструкция қилиш ҳаракатларини бошлади ва энг асосий навбатда мактабнинг фаоллар залини таъмирлаш бўйтча топшириқ берди.

Шунингдек, битирувчи ўқувчилари билан суҳбатлашган Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшларнинг орзу-истаклари, келажакка оид режалари билан қизиқди.

Суҳбат жараёнида шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шоҳиста Козимжонова тикувчилик билан шуғулланиши, ўзи қизиққан бу касб билан янада қулай имконият қидираётгани бўйича фикрларини билдирди. Президентимиз ташаббуси асосидаги йўналишлар бўйича бугуннинг ўзида керакли тикув машинаси ўқувчига етказилиши белгилаб қўйилди.

Самимий суҳбатлар давомида бу каби бир қанча масалалар ечим сари юзланди.

Саҳифа: @andpress