Олий таълим муассасалари битирувчи талабалари билан прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия, ФВБ ҳамда адлия органлари хизматига қабул қилиш мавзусида учрашув ўтказилди
Олий таълим муассасалари битирувчи талабалари билан прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия, ФВБ ҳамда адлия органлари хизматига қабул қилиш мавзусида вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси Р.Артиқов, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник А.Рахманов ва ушбу соҳага алоқадор органларининг кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассислари томонидан учрашув ўтказилди.
Учрашувга Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларининг кундузги ва сиртқи таълим шаклини битираётган талаба ёшлар таклиф этилди.
Учрашув давомида, подполковник А.Рахманов талаба ёшларга ички ишлар органларидаги айни вақтда мавжуд бўш иш ўринлари, хизматга қабул қилиш жараёнларида номзодларга қўйиладиган талаблар, соҳада ходимларга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига масъул ходимлардан жавоблар олишди.
Учрашув якунида талаба ёшлар учун вилоят ички ишлар бошқармаси маъмурий биносида, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органлари ходимларига атаб барпо этилган “Хотира майдони” ва“Шон-шараф” музейига саёҳатлар уюштирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Меҳр ва саҳоват кунида кўнгиллар шодланди
Давлат раҳбари топшириғига кўра, ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронли бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказиш белгиланган эди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон тумани ҳокими эҳтиёжманд, имконияти чекланган оилалар фарзандлари холидан хабар олди.

Қўрғонтепа туманида оилаларни яраштириш тадбирлари ўтказилмоқда. Навбатдаги учрашув “Учқун” МФЙ биносида бўлиб ўтди.
Яраштириш ҳаракатлари 1-сектор ҳудудидаги “Учқун”, “Маъмуробод”, “З.М.Бобур”, “Қўтқар”, “Ифтиҳор”, “Ғайрат”, “Қўштепа”, “Тошлоқ”, “Деҳконобод” ва “Ижтимоят” маҳалласида ўзаро тушунмовчилик ҳолатида бўлган 11 та оила иштирокида ўтказилди.
Мазкур тадбирларга тегишли идора ва мутасаддилар жалб этилмоқда. Хусусан, оила ва хотин-қизлар бўлими, ички ишлар бўлими, Мажбурий ижро бюроси вакиллари, бош отинойи ва маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари "Сен ёлғиз эмассан, болажоним..." шиори остидаги тадбирларни ўтказмоқдалар.
Яхши ниятлар ила амалга оширилган жараёнларда 6 та оила яраштирилди, 4 та оилага ўз сўровларига кўра 15 кун муддатда такроран суҳбатлашиш белгиланди, 1 та оилага оид масала фуқаролик судига йўналтирилди.
Энг қувонарли натижа эса энди 9 нафар фарзандлар ўз ота-оналари бағрига қайтганликларидир.

Вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида олиб борилаётган йўл бунёдкорлик ишлари кўчаларга кўрк бериш билан бир қаторда, умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларидаги мавжуд архитектура қиёфасини яхшилаш, сақлаш ва комплекс қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, инсоният каби йўллар ва йўл узайтиргичларига ҳам алоҳида эътибор керак бўлади. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам таъмирлаш ва сақлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш эса асло фойдадан ҳоли эмас.
Андижон шаҳри ҳудудида Андижон автомобиль йўллари бош бошқармаси ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.