Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.7K photos
4.93K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Ёшлар ойлиги доирасида қатор тадбирлар ва мусобақалар ўтказилмоқда

Бўстон туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида прокурор кубоги учун бокс кечаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада профессионал ҳамда ҳаваскор боксчилар ўзаро беллашдилар. Мусобақага нафақат Ўзбекистон балки қўшни Қирғизистондан ва Фарғона, Наманган вилоятлари ҳамда вилоятимизнинг 8 та туманларидан 250 нафар боксчилар иштирок этдилар.

Ойлик доирасида Пахтаобод туман 2-сон спорт мактабининг сузиш ҳавзасида спортининг сузиш тури бўйича 2008-2009, 2010-2011, 2012-йил ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида Андижон вилояти чемпионати мусобақасига старт берилди.

Ушбу мусобақага вилоятимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида ёзнинг иссиқ кунларини муаммоларсиз ўтказиш юзасидан учрашув ўтказди

Учрашувда масъул ташкилот раҳбарларига шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда тозаликга эътибор қаратиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудида йиғилиб қолган чиқиндилардан вақтида тозалаш, иссиқ кунларда ичимлик сувидан тўғри фойдаланиш, исроф бўлишини олдини олиш ва ноқонуний фойдаланаётганларни бартараф этиш юзасидан сўз борди.

Вилоят раҳбари ишчи гуруҳ аъзоларига бириктирилган ҳудудда ҳар бир кўча ва хонадонни кўздан кечириб, ноқонуний автомобиль ювиш шаҳобчалари ва ҳовузларга чек қўйиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ҳам ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилади. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Избоскан тумани ҳокими сектор ҳудудидаги “Навжур” ва “Ровот” маҳалларидаги "Қизил" тоифага киритилган 56 нафар ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади. Ушбу учрашувда жами 27 та янги муаммо ва таклифлар кўтарилиб, уларнинг 13 таси (47 %) ижобий ҳал этилди.

Ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар ҳокими шаҳардаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли, хусусан ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида иш билан таъминлаш, уй-жой учун субсидия, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш каби бир нечта мурожаатлар тингланиб, ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарларига бириктирилди.

Булоқбоши туман ҳокими "Гулустон" МФЙ да истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан йўлланган кредит олиш, контракт тўловларини тўлаш, такрорий экин экиш учун ер ва даволаниш учун ордер олиш каби мурожаатлар йўлланиб, муддат талаб қилинадиган мурожаатларга муддатлар белгиланди ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Андижон тумани ҳокими ёшлар билан учрашди. Мурожаатларнинг 9 таси учрашувнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаат бўйича масалани қисқа вақт ичида ҳал этиш учун масъулларга топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Италия Республикаси Президентининг қароргоҳи – Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции Президента Итальянской Республики – Квиринальском дворце в Риме состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего официальный визит в эту страну.

#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter