Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
“ҲАҚИҚАТ” МАҲАЛЛАСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Давлат раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали таркибидаги электр таъминоти ходимлари томонидан ҳудудларда реконструкция ва модернизация ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Жалақудуқ туманининг “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида ҳам дастур ижроси бўйича реконструкция ва модернизация ишлари бошлаб юборилган. Айни вақтда ушбу маҳаллага жами 70 дона темир –бетон таянчлар ўрнатилиб 1,2 км узунликдаги янги замонавий СИП кабель тармоқлари тортилмоқда.

Шунингдек, электр таъминотини барқарорлигини сақлаш мақсадида қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатиб ишга тушириш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманида аҳолини муқобил энергия билан таъминлаш ва "Яшил энергия"ни ривожлантириш учун, фуқароларнинг хонадонларига ҳамда ташкилот ва корхоналарга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон туманида аҳоли ва транспорт қатновларига қулайлик яратиш мақсадида йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Айни дамда “Абдусамад" МФЙ ҳудудида 2.1 км. масофадаги кўчаларга “Kelajak ravon yo'llari” МЧЖ ишчи-хизматчилари томонидан асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлаб, маҳалла оқсоқоллари, нуронийлар иштирокида жонлиқ сўйилиб, қилинаётган эзгу ва хайрли ишларга ривож тиланиб, дуо-фотиҳалар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан туманнинг "Лўғумбек" истироҳат боғида 500 дан зиёд фуқаролар, шу билан бирга 20 га яқин тадбиркорлар ва ташкилот раҳбарлари иштирокида "20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис" лойиҳаси доирасида очиқ суҳбат бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари очиқ суҳбат давомида тадбиркорларга сўнги нормативлар асосида ташкил этилган ва яратилган имтиёз ҳамда енгилликлар тўғрисида фикр юритиб, ишсиз дея рўйхатга олинган фуқароларни мана шу тадбиркорларга бирикитириб, уларни иш билан банд бўлишларидаги жараёнлар бўйича тушунчаларини бериб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда, туманда ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини тадбиркорларга бириктириб, уларга иш ўринларини яратиш орқали, ҳам фуқароларга имконият, ҳам тадбиркорларга имтиёзлар яратилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон-Сингапур саммити якунида “Кўксарой” қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экдилар.

В завершение узбекско-сингапурского саммита состоялась церемония посадки дерева в резиденции «Куксарой». Президенты Шавкат Мирзиёев и Халима Якуб высадили ель на Аллее почетных гостей.

#Mirziyoyev #tashrif #Singapur #daraxt

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter