Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Йўллар сифати аҳоли яшаш тарзини белгиловчи омиллар сирасига киради. Шу маънода бутун вилоятимиз бўйлаб йўлларни шағаллаш ишлари бошланди.

Жумладан, Пахтаобод туманида ҳам йўлларни шағаллаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Режага кўра туманнинг 8 та маҳалласида шағаллаш ишлари олиб борилиши кутилаётган бўлиб, ҳозирда "Тинчлик" маҳалласида шағаллаш ишлари бошланиб, ҳудуднинг 1,8 км масофасида шағаллаш ишлари амалга оширилди.

Шағаллаш ишлари белгиланган ҳудудларда давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида 15 км ички йўлларни шағалаштириш режа қилиб олинди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан ўтказилган йиғилишда 2023 йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар "Вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш бўйича амалиёт махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш" ойлиги деб эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида Андижон туманида 15 км ички йўлларни шағалаштириш режа қилиб олинди. Берилган топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманида сектор раҳбарлари бошчилигида махсус техникаларни жалб этган ҳолда ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошланди. Бугунни ўзида тумандаги 13 та ҳудудда шағаллаш ишлари олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куни кеча вилоят ҳокимининг раислигида долзарб масалаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган эди. Мазкур йиғилиш давомида 2023 йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар "Вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш бўйича амалиёт махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш" ойлигига старт берилди.

Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Андижон шаҳрида амалий ишлар бошланди.

Вилоят ҳокимлигидан Андижон шаҳрига бириктирилган вакил ҳамда сектор раҳбарлари, ва алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида 50 дан зиёд юк машинасига ортилган шебен карвони маҳаллаларга йўл олди.

Шунингдек, режага кўра шаҳарнинг 13 та маҳалласида шағаллаш ишлари олиб борилиши кутилаётган бўлиб, ҳозирда "Мирпўстин" ҳамда "Шўрбулоқ" маҳалласида шағаллаш ишлари бошланиб, ҳудуднинг 1,5 ҳамда 1,1 км масофасида шағаллаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараён бир ой давомида амалга оширилиб, шаҳардаги таъмирталаб барча ички кўчалар шағаллаштирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим кўргазмаси ўтказилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “My Fair Exhibition Company”лар томонидан ҳудудларда дунёнинг “ТОП-500”таликга кирувчи олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида таълим кўргазмалари ташкил этилмоқда.

"Таълим ва касб 2023" XXII халқаро кўргазмаси Андижон шаҳрининг “Ёшлар маркази” биносида ўтказилиб, унда дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари вакиллари томонидан вилоятимиздаги мактаб битирувчиларига таълим жараёнлари ва шакллари тўғрисида керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Кўргазма давом этмоқда ...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Махсус-тактик ўқув машғулотлари Хонобод шаҳрида ҳам бўлиб ўтмоқда

Хонобод шаҳрининг маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларда гидрометеорологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳолатларда аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, сел-ёмғир ва лойгарчилик вақтида фуқаролар ва техникалар ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш ҳамда ички йўллар ҳолатини яхшилаш сел, сув тошқинлари билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилиши бошланди.

Мазкур жараёнларда шаҳар ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар шунингдек маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўқув жараёнлари давомида шаҳар ҳокими ва бириктирилган масъуллар томонидан ойлик доирасида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok