Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.6K photos
5.26K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ...

Юртимизда қарийб икки ҳафта давом этган бокс биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Мазкур чемпионатда терма жамоамиз ўз рекордини янгилади, Бокчиларимиз 5 та олтин 2 кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган умумжамоа ҳисобида дунёда тенгсиз эканлигини намойиш этдилар.

Терма жамоа сафида финал босқичига етиб борган Андижон фарзанди Ҳасанбой Дўсматов -51килограмм вазн тоифасида франциялик Биллал Беннамага қарши рингга кўтарилди.

Беллашувнинг илк раундида боксчимиз рақибини нокаутга учратиб, илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионати-2023 нинг энг яхши боксчиси, деб топилди.
Шунингдек, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов ҳам Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида -109 килограмм вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.

Атлетимиз даст кўтариш машқида 177 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда жаҳон рекорди соҳибига бу сафар олтин медаль учун 228 кг етарли бўлди.

Шу тариқа, Руслан иккикураш натижасига кўра 405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 килограмга ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибаларидан устун эканлигини яна бир карра кўрсатди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуманда ҳар икки чемпионни голиблик шоҳсупасига кўтарилганлиги билан қутлаб, самимий тилаклар билдирди. Уларга яна бир бор ишонч билдириб, вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Чемпионлар юрти Андижон!

Ўсмир ёшлар ўртасида спортнинг ММА тури буйича Тошкент шахрида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Андижон вилоят терма жамоасидан 70 нафар спортчи катнашди 10 та олтин 8 та кумуш 7 та бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Умумий ҳисобда Андижон вилояти терма жамоаси биринчиликни олиб кубокни қўлга киритди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятининг ибратли оиласи

Андижонда
“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди. Халқаро оила куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, унинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Марҳамат туманида ташкил этилган иссиқхонада ўрнатилган қуёш панеллари орқали бир йилда 172 миллион сўм тежалади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#hududlardan_xabarlar
#mobile_photo

Андижон вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш йўлида давлат раҳбарининг тегишли қарорларига асосан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон туманининг «Март» маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергиясини яхшилаш борасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла таркибидаги Обод йўли кўчасига 1 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 50 дан ортиқ темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,2 км узунликдаги СИП кабель тармоқлари тортилди. Ҳозирда янги тармоққа аҳоли хонадонларини ўтказиш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари Марҳамат туманининг «Дурафшон» МФЙ ҳудудида пудратчи ташкилот «ИМРОН НУР СТРОЙ-XXI» МЧЖ томонидан 0,5 км ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 дона сув қудуғи қуриш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Республикамиз бўйлаб Олий Мажлис Сенати томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш бўйича жойларда ўз фаолиятини бошлади.

Ана шундай ишларни ўрганиш мақсадида тузилган Сенат Ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 15-16 май кунлари Андижон шаҳридаги “Мусаффо қалблар макони”, 5- ва 6-сонли ҳамда Асака туманидаги 3-сонли оилавий болалар уйларида бўлдилар.

Улар жараёнда мазкур оилавий болалар уйларидаги тарбияланувчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Ишчи гуруҳга сенатор Гулнора Марупова бошчилик қилди.

Сўнг, куннинг иккинчи ярмида кўздан кечирилган оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларнинг билим олишлари ҳамда уларнинг ватан равнақига ҳисса қўшадиган баркамол инсон бўлиб вояга етишлари учун қўшимча яратилиши керак бўлган имкониятлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok