Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Холматов раҳбарлигидаги делегация Туркия давлатиининг Айдин шаҳридаги “EKOTEK” компанияси вакиллари билан учрашиб, музокаралар олиб борилмоқда.

Корхонада қозон, боллер, котёллар ишлаб чиқарилади.

Корхона раҳбари Андижон вилоятида ўзининг филиалини очиш ва инвестиция киритишга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сон Қарори ижроси юзасидан Туркия давлатининг нуфузли ишлаб чиқариш компанияларига ташрифлар давом эттирилмоқда.

#mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ВАКИЛЛАРИ УЛУҒНОРДА...

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент молия институтининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Улуғнор туманида бўлдилар.

Жараёнда тегишли комплекс соҳа мутахаcсислари билан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш мақсадида мулоқот ўтказилди.

Шунингдек етакчи саноат объектларига қилинган сафар давомида маҳаллаларнинг қўшимча иқтисодий ўсиш омилларини аниқлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлар ташкил этилиб, жадвал кўринишидаги дастлабки ахборот базаси шакллантирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳонларда инсон омили иштирок этмайди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТУРКИЯДА МУЗОКАРАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов бошчилигидаги делегация аъзолари айни кунларда Туркияда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Бугун делегация аъзолари Маниса шаҳридаги “Kozlusan isitma sistemleri” компанияси вакиллари билан учрашиб, музокаралар олиб бордилар.

Иситиш қозонлари, котёл ва радиаторлар ишлаб чиқарувчи мазкур корхона мутахассислари Бўстон туманидаги ижтимоий соҳа муассасаларига иситиш қозонларини етказиб берган.

Жараёнда компания раҳбарлари Андижон вилоятида корхонанинг филиалини очиш ҳамда инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдирди.

Туркиядаги нуфузли ишлаб чиқариш компанияларида музокаралар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ёз ойларининг иссиқ кунларида электрга кунлик талаб ҳозирги 195 миллион киловатт соатдан 255 миллион киловатт соатга етиши мумкинлиги қайд этилди.

Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида 2023 йилда электр энергияси танқислигини ортиғи билан қоплаш бўйича вазифалар аниқ белгиланган эди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ёқилғи-энергетика мажмуаси раҳбарияти олдида вилоят ҳокимлари билан бирга ёз мавсумида ҳудудларда электрга талабни қоплаш, электр тармоқларининг юқори юклама шароитида узлуксиз ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларда энергияни тежаш вазифалари турганлигини кўрсатиб ўтди.

Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилда 2 минг мегаватт қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш, газ ишлаб чиқариш ва захираларни шакллантириш бўйича режалаштирилган кўрсаткичларга эришиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter