Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Шаҳрихонлик ёшлар Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолияти билан танишдилар.

Ёшларни касбга йўналтириш борасида мактаблар ва ОТМлар ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов бошчилигида ОТМларига ўқишга кириш истагида бўлган мактаб битирувчиларидан 93 нафарини Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ташрифлари уюштирилди.

Битирувчилар институт кутубхонаси, ўқув машғулотлари ўтиладиган аудиториялар, спорт иншооти, билан яқиндан танишдилар. Шаҳрихонлик ёшларга олийгоҳдаги факультетлар, бу ерда тайёрланадиган мутахассисликлар, талабаларга яратилган шароитлар ҳақида профессор-ўқитувчилар томонидан батафсил тушунчалар бердилар.

Бу ташриф ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш борасида Улуғнор туманида амалий ишлар бошланган.

Ушбу туманда қиймати 4 млн доллар бўлган 2 та мини ГЭСлар қуриш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Варшава менежмент университети Андижон филиали ҳамкорлик кўламини кенгайтирмоқда

Асака шаҳрида фаолият олиб бораётган "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг Андижон филиали томонидан вилоятдаги қатор ташкилот ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
Тадбирда вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари, университет филиали мутасаддилари, ҳамкор ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда иштирокчиларга университет фаолияти, мазкур нодавлат олий ўқув юртидаги таълим йўналишлари, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар хусусида маълумотлар берилди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОМОРҚАДАН ТОПИЛГАН МИЛЛИОНЛАР

Ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш мақсадида вилоятимиз миқёсида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини оширишда муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

Избоскан тумани, У.Мансуров массивида ҳам ердан унумли фойдаланиш эвазига юқори даромад топаётган юртдошларимиз сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Ҳудуддаги фермер хўжалигининг ер майдони 10,7 гектарни ташкил этади. Мазкур фермер хўжалигининг аъзолари боғ қатор ораларининг 1,7 гектар майдонида помидор, булғор қалампири каби турли резавор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини парвариш қилмоқдалар.

Шунингдек, боғнинг 6 гектар майдонида атиргул, 3 гектарида эса мевали кўчатлар етиштирилиб, юртдошларимизга сифатли ва арзон нарҳларда етказиб бермоқда.

Муҳими бу ерда меҳнат қилаётган аҳоли яхшигина даромад олишга эришмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев начал свой визит в Германию с переговоров с Федеральным Канцлером Олафом Шольцем.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Берлинга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев с супругой прибыл в Берлин с визитом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди

Визит главы нашего государства Шавката Мирзиёева в Германию начался с переговоров с Федеральным Канцлером Олафом Шольцем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter