Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.7K photos
4.93K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
26-апрель Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Муҳаммад Юсуф (Юсупов Муҳаммаджон) 1954 йил 26 апрель куни Марҳамат туманида туғилган.

Ўзбекистон халқ шоири, жамоат арбоби бўлган Муҳаммад Юсуф 1978 йилда рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тугатган.

Шоирнинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган.

Илк шеърлар китоби — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987) шеърий китоблари нашр этилган.

Муҳаммад Юсуф Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида вафот этган. Андижонда дафн этилган.

Тошкент шаҳри ва Марҳамат туманидаги кўчалардан бири, Андижон шаҳридаги ижод мактаби, болалар кутубхонаси ва Марҳамат туманидаги санъат мактаби Муҳаммад Юсуф номи билан аталади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон фарзанди, шоир Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ГЭС қуриш ишлари бошланган. 

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.

Ушбу туманининг "Ҳақиқат" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорағулон ташламасида ҳам 90 мегаватли кичик ГЭС бунёд этилмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, хитойлик мутахассислар билан суҳбатлашди. Улар билан вилоятимизнинг кўплаб туманларида барпо этилаётган кичик ГЭСларни қуриш ишлари муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқимизнинг севимли шоири, Андижон фарзанди Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллигига бағишланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Халқ шоири, жамоат арбоби Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллиги кенг нишонланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун вилоятимиз ҳудудида яшовчи фуқароларнинг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолари босқичма-босқич ҳал этилмоқда.

Бугунги кунда маҳаллалар қиёфасини тубдан яхшилаш мақсадида Андижон шаҳри "Шодлик" маҳалласида асфальтлаш ишлари амалга оширилиб, асосий мақсад ҳам халқни рози қилишга қаратилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!

Андижон шаҳри марказидаги Муҳаммад Юсуф майдонида эл суйган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллигига бағишланиб, “Улуғимсан, Ватаним” деб номланган адабий-маданий тадбир шоирнинг ана шу гўзал сатрлари билан бошланди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok