Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.2K photos
4.79K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Жалақудуқ туманидаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барчасида сумалак базми сайиллар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, 22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳам кўтаринкилик билан  кенг нишонланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАРҲАМАТ ТУМАНИДА «МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ» ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 22-март «Маҳалла тизими ходимлари куни» тумандаги «Бобохуросон» МФЙ ҳудудида жойлашган «Бобохуросон ота» зиёратгоҳида ҳам юқори савияда ўтказилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Б.Юлдашев ҳамда тумандаги секторлар раҳбарлари иштирок этиб, маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни бугунги байрам билан муборакбод этиб, бундан кейинги фаолиятларида ҳам муваффақиятлар тиладилар.

Мазкур зиёратгоҳда ҳам эҳсон сифатида миллий таомларимиздан палов ҳамда чалпаклар қилиниб, тадбирда иштирок этаётган нуронийлар, маҳалла фаоллари учун дастурхон ёзилди.

Тадбир иштирокчилари юртимизга тинчлик-фаровонлик, юртбошимиз ва халқимизга соғлик-саломатлик, элимиз дастурхонига тўкин-сочинлик, экинларимизга қут-барака тилаб, дуои-фотиҳалар қилдилар.

«Маҳалла тизими ходимлари куни» туманимиздаги барча 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида юқори кайфиятда ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mahalla_xodimlari_kuni

ВИЛОЯТИМИЗДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНМОҚДА

Маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Вилоятимиздаги 909 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Наврўз байрами ҳамда мазкур сана муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон шаҳридаги Исломобод маҳалласида ҳам Маҳалла тизими ходимлари куни кенг кўламда нишонланди.

Жараёнда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, барчани байрами билан қутлади. Маҳалла фаолларини юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларида омад тилади.

Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан олиб бораётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, ҳотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори Давлат мукофоти ҳамда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан муносиб рағбатлантирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok