Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.3K subscribers
42.4K photos
4.82K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Андижонда каронавирус юқтириб олган 2 нафар фуқаро буткул соғайди

Шифокорларимизнинг матонатли меҳнатлари туфайли ҳар куни коронавирусга чалинган кўплаб беморларимизни ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлишаётгани ҳаммамизни қувончимизга сабаб бўлмоқда.

Бугун, 2 май куни Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайди.

Шифо топган фуқаролар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитация учун кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1231 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди.
Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Сырдарьинской области в связи с чрезвычайным происшествием на Сардобинском водохранилище.
Продолжаются усилия по устранению последствий стихийного бедствия.
Сегодня глава государства посетил водохранилище и пронаблюдал за работами по восстановлению дамбы. Всесторонне обсудив ситуацию со специалистами, дал указания по укреплению сооружения.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БЎСТОН_ТУМАНИ

"Саховат ва кўмак" умумхалқ харакати доирасида бир кунда 550 дан зиёд хонадонга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Яхдек ичимлик рўзадорлар учун душман!

Оғиз очганда яхдек ичимлик билан чанқоқни босиш зарарли одат, деб биламан. Кун давомида ошқозон ва ички аъзолар ўзини ўзи даволаш билан банд бўлади ва ички ҳарорат иссиқ турган пайтда муздек ичимликни ичиш бу худди қизиб турган ёғга сув сачратишдек гап. Бу нақафат рўзанинг шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимизнинг тез ҳазм бўлишига ҳам тўсқинлик қилади.

Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одати ҳам иштаҳани бўғиб қўяди. Натижада, яхши овқатланолмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб, еган нарсангиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрасиз.

Овқат пайти мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштириб, бизни қийнаб қўяди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram
Навбатдаги кўмак карвони Сирдарёга йўл олди

Жорий йилнинг 3 май куни Сирдарёлик ҳамюртларимиз учун Андижон вилояти ҳокимлигининг жами 4 млрд сўмни ташкил этадиган навбатдаги инсонпарварлик кўмаги юборилди. 17 та юк машинасига ортилган кўмак карвонида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотлари, кийим кечаклар, санитар-гигиеник ҳамда тиббий воситалар, бирламчи эҳтиёж учун зарур бўлган анжомлар мавжуд.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram