Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Андижонда каронавирус юқтириб олган 4 нафар фуқаро буткул соғайди

Бугун, 1 май куни Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 4 нафар бемор буткул соғайди.

Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитация учун кузатилди.

Бугунги кунга қадар вилоятдаги жами 162 нафар фуқаролар вирусга чалинган бўлиб, уларнинг 110 нафари буткул соғайишига эришилди.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 52 нафар беморлар даволанмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ушбу муборак кунларда Аллоҳ йўлида қурбонлик қилиниб, Қуръон тиловатлар қилинди.

Бугун, 1 май куни Андижон вилояти барча шаҳар ва туманларда, ҳокимлар бошчилигида рамазон ойининг муборак кунларида Аллоҳ йўлида қурбонлик қилиниб, Қуръон тиловатлар қилинди.

Қори домлалар ва бошқа мутасаддилар юртимизни турли офатлардан, коронавирус балосидан яратганнинг ўзи асрашини сўраб, дуога қўл очдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram
Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан Сирдарёга кўмак карвони йўл олди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида жабрланган фуқаролар учун Андижонликлар томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижондан Сирдарёга кўмак карвони йўл олди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида жабрланган фуқаролар учун Андижонликлар томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.

Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса юз бериб Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 5 тонна ун, 500 кг ёғ, 600 кг гўшт, 3 тонна картошка, 2 тонна гуруч ва 2 тонна макарон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар тўплами ҳамда 35 мингта тиббий ниқоб, 10 минг дона бир марталик идишлар, 145 мингдан зиёд кийим-кечак маҳсулотлари юборилди.

Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Биз қийинчилик шароитидаги ватандошларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон халқи номидан Сирдарё вилоятида рўй берган табиий офатда жабр кўрган Сирдарё халқига гуманитар ёрдам юборилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятидан йўлга чиққан кўмак карвони Сирдарё вилоятига кузатув остида етиб келди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда каронавирус юқтириб олган 2 нафар фуқаро буткул соғайди

Шифокорларимизнинг матонатли меҳнатлари туфайли ҳар куни коронавирусга чалинган кўплаб беморларимизни ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлишаётгани ҳаммамизни қувончимизга сабаб бўлмоқда.

Бугун, 2 май куни Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайди.

Шифо топган фуқаролар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитация учун кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1231 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram